- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
Бугун мамлакатимизда короновирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин шароитида ОАК Раёсати йиғилиши карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда онлайн шаклда ташкил этилди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, дастлаб аттестация ишлари кўриб чиқилди. Сўнгра илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш, илмий кенгашлар ва бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш, ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди. -
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорода Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Аллоҳ таолодан халққа тинчлик-осойишталик, юртни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди.
-
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбари кечаги кучли шамол кутилмаган ва илгари кузатилмаган табиий офат бўлганини, одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир қилганини афсус билан қайд этди.
-
“Жонажон Ватанимизга Рамазони шариф кириб келмоқда. Ушбу улуғ айём муносабати билан нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-ука, опа-сингилларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.
-
Бугун, 22 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ ҳаракати доирасида бир қатор ишларга алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Ушбу инфографика орқали белгилаб берилган вазифаларнинг қисқа шакли билан танишишингиз мумкин.
-
Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берди
Президент қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Ҳозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши табиий. Турли мамлакатлар касалликка қарши курашиш баробарида иш жойларини сақлаб қолиш ва иқтисодиётни кескин таназзулга учрамаслиги учун бор имкониятларни ишга солмоқда.
-
Ўзбекистон Россияга 5 миллион дона тиббий ниқоб ва тиббиёт докаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.
"Ўзбекистон ҳукумати ва халқига, биродарларимизга ушбу қўллаб-қувватлаш ва кўмак учун энг илиқ сўзларни айтмоқчимиз. Биз Ўзбекистонда ҳам COVID-19 ҳолатлари қайд этилганидан хабардормиз, бироқ шунга қарамай Ўзбекистон Россия билан энг зарур буюмларни баҳам кўришга қарор қилди" — РФ ҳукумати раисининг ўринбосари.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Жорий йилда халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан йўналтирилган 2,7 миллиард долларни ўзлаштириш режалаштирилган. Уларнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳиссасига тўғри келади.
Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, амалдаги лойиҳаларни оптималлаштирган ҳолда, маблағлар биринчи ўринда тиббиёт соҳасига йўналтирилмоқда. Халқаро ташкилотлар бу борада мамлакатимизга кўмаклашиш ва маблағ ажратишга тайёр эканини билдирмоқда.
-
Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
? бюджет маблағлари мақбуллаштирилади;
? бирламчи зарур ва долзарб бўлмаган харажатлар кейинга қолдирилади;
? бюджет маблағлари энг аввало муҳим харажатларга (коронавирусга қарши курашишга оид, иш ҳақлари, пенсия ва стипендияларни ўз вақтида тўлашга оид, озиқ-овқат маҳсулотлари ва коммунал тўловларни тўлашга оид) сарфланади;
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев:
“Чиндан ҳам, мана шундай мураккаб ва синовли дамларда биз улуғ ва меҳнаткаш халқимизнинг қудрати, ақл-заковати ва сабр-матонати, меҳр-оқибати ва самимияти билан ушбу оғир синовларни ҳам, албатта енгиб ўтамиз”.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering