- Asosiy sahifa
- Hisobotlar
-
2023 йил биринчи ярим йиллигида 1675 нафар тадқиқотчи илмий даражада тасдиқланди. Шундан, фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасида эга бўлганлар сони 1450 нафарни, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлганлар сони 225 нафарни ташкил этди.
KPI кўрсаткичи илмий даражалар бўйича 103 фоизни, жумладан фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражаси бўйича 103 фоизни, фан доктори (DSc) илмий даражаси бўйича 102 фоизни ташкил этди. -
Олий аттестация комиссияси ходимларининг муомала маданиятини юксалтириш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишга ўқитиш бўйича тадбирлар дастури (2023 йил биринчи ярим йиллик)
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида 2022 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида МАЪЛУМОТ
-
2021 йил якунлари бўйича бюджет смета харажатлари 2338,6 млн. сўм (2020 йилнинг шу даврида 1892,6 млн. сўм, 123,6%) миқдорида тасдиқланиб, тўлиқ молиялаштирилди ва маблағлар мақсадли ўзлаштирилди. ОАК бўйича иш ҳақи тасдиқланган смета харажатлари асосида 1679,9 млн. сўм (1431,9 млн. сўм, 117,3%) миқдорида молиялаштирилиб, тўловлар тўлиқ амалга оширилди. Иш ҳақи ва нафақалар бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилди.
2. Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. Илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқлаш бўйича илмий-ташкилий чора тадбирлар амалга оширилиб,
йил якунлари бўйича самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланиб, жумладан ҳисобот даврида самарадорлик кўрсаткичларига нисбатан ўсиш суръатлари илмий даражалар бўйича 120 фоизни ва илмий унвонлар бўйича 128,2 фоизни ташкил этди... -
1. Молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши. 2021 йил 1-ярим йиллиги якунлари бўйича бюджет смета харажатлари 1140,7 млн. сўм миқдорида тасдиқланиб, тўлиқ молиялаштирилди ва маблағлар мақсадли ўзлаштирилди. ОАК бўйича иш ҳақи тасдиқланган смета харажатлари асосида молиялаштирилиб, иш ҳақи ва нафақалар бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилди.
2. Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. Ҳисобот даврида илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқлаш, илмий кенгашлар тузиш, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли чора-тадбирлар натижасида 700 нафар талабгор фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида ҳамда 693 нафар талабгор илмий унвонларда тасдиқланди. -
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот
-
Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши: OAK Раёсатида жами 484 (465,3%, 104) та аттестация иши кўриб чиқилди. 67 (515,3%, 13) нафар талабгор фан доктори илмий даражасида, 190 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражасида, 35 (233,3%, 15) нафар талабгор профессор, 29 (193,3%, 15) нафар талабгор катта илмий ходим ва 142 (289,7%, 49) нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди ҳамда 1 та фан доктори, 7 (33,3%, 4) та фан номзоди ва 7 та PhD дипломи нострификация қилинди);
олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими шароитида 598 та талабгорнинг диссертация ҳимояси ташкил қилиниб, жумладан 394 нафари фалсафа доктори (PhD) ва 198 нафари фан доктори (DSс) илмий даражаларида тасдиқланди;
ҳисобот даврида белгиланган ҳужжатларда кўрсатилган топшириқларнинг ижроси таъминланди ҳамда фуқароларнинг барча ёзма ва оғзаки мурожаатларига ўз муддатида жавоб берилди.
-
Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши: OAK Раёсатида жами 1102 (896%, 123) та аттестация иши кўриб чиқилди. 154 (550%, 28) нафар талабгор фан доктори илмий даражасида, 432 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражасида, 98 (653,3%, 15) нафар талабгор профессор, 73 (486,6%, 15) нафар талабгор катта илмий ходим ва 316 (619,6%, 51) нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди ҳамда 3 та фан доктори, 19 (633,3%, 3) та фан номзоди ва 18 (1) та PhD дипломи нострификация қилинди. OAK Раёсатида 21 (350%, 6) та аттестация ишларига рад жавоби берилди (жами кўрилган ишларга нисбатан 1,9%);
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши.
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирлар ижроси бўйича Олий аттестация комиссияда қуйидаги ишлар амалга оширилди...
-
Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. OAK Раёсатида жами 1358 (409%, 332) та аттестация иши кўриб чиқилди. 187 (296,8%, 63) нафар талабгор фан доктори илмий даражасида, 571 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражасида, 106 (342%, 31) нафар талабгор профессор, 77 (226,4%, 34) нафар талабгор катта илмий ходим ва 353 (273,6%, 129) нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди ҳамда 3 та фан доктори, 19 (380%, 5) та фан номзоди ва 18 (1) та PhD дипломи нострификация қилинди. OAK Раёсатида 24 (266,6%, 9) та аттестация ишларига рад жавоби берилди (жами кўрилган ишларга нисбатан 1,7%).
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши.
Давлат дастури доирасидаги тадбирлар ижроси бўйича Олий аттестация комиссияда, жумладан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
раҳбариятнинг ойлик иш режаларига мувофиқ Бухоро, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самақанд, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган тадқиқотчилар ва илмий жамоатчилик билан жойида учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилинди. Ўтказилган учрашувларда 1950 нафардан ортиқ киши иштирок этиб, жами 822 та саволга тушунтиришлар берилди ва сайёр қабулларда 193 нафар тадқиқотчига жойида услубий ёрдам кўрсатилди...
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering