Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича 9 декабр куни Олий аттестация комиссиясининг 2025 йил фаолияти, унда ижор интизомининг таъминланиши юзасидан ОАК раиси А.Юсупов ҳисобот берди. 
Тадбирда кенг илмий жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

  

Маълумки, ҳукуматимиз томонидан Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларининг ижроси устидан самарали назорат механизмларини жорий қилиш, ижро натижаси бўйича аниқ ҳисобдорликни таъминлаш, шунингдек, барча бўғиндаги раҳбарлар ва ходимларнинг ижро интизомига қатъий риоя этиш бўйича шахсий масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш юзасидан қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга мувофиқ, ОАКда ижро интизоми бўйича бевосита биринчи раҳбар ҳузурида масъул ходимларнинг ҳар иш кунида ҳисобот бериши, ҳафта якуни бўйича ижро интизоми умумий муҳокама қилиниши ва ой якуни бўйича ОАК Раёсатида маълумот берилиши  тизимли равишда ташкил этилганини билдирилди. ОАК томонидан тааллуқлилигига кўра Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминлангани қайд этилди.

    

Жорий йил якунлари бўйича ОАК фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 та фармони ва қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарори, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида имзоланган Битим ҳамда Ҳукумат топшириғи бўйича баёнда белгиланган жами 23 та топшириқ ижроси тўлиқ таъминлангани тегишли ҳужжатлар асосида кўрсатиб ўтилди.
Тегишли маълумотлар ОАКнинг расмий веб-сайти: https://oak.uz/page/6; https//t.me/attestatsiya манзилларига жойлаштирилди. 
Шунингдек, ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг 345 та мурожаатлари ҳисобга олинди. Барча мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди; илмий жамоатчилик билан 9 та ҳудудида учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил этилиб, ҳисобот даврида қарийб 2,5 минг нафар илмий жамоатчилик, шундан бир ярим минг нафари 35 ёшгача бўлган ёшлар учрашувлар ўтказилди. Очиқ мулоқотлар давомида аттестация жараёнларини ташкил этиш, тизимга ахборот технологияларини жорий этиш ва бошқа янгиликлар бўйича маълумотлар берилиб, амалий методик ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳисобот йиғилиши сўнггида илмий жамоатчилик ва ОАВ вакилларининг саволларига батафсил жавоб берилди.

ОАК Ахборот хизмати.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish