- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
Карантин даврида ниқоб тақмаган фуқароларга қандай жазо чоралари қўлланилади?
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддасига асосан «Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
-
Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасининг дастлабки ЛОТлари қурилиб фойдаланишга топширилди ва 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар юртдошимизни қабул қилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари ушбу масала бўйича халқимизга яна бир бор мурожаат қилди.
– Бугунги кунда бутун дунё, инсоният оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Коронавирус инфекцияси 190 дан зиёд мамлакатга тарқалиб, пандемияга айланди. Касалланганлар сони 450 мингдан, вафот этганлар 21 мингдан ошди.
Афсуски, ушбу касаллик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунга келиб вирус билан касалланганлар сони 65 нафарни ташкил қилмоқда.
Шу сабабли, Бош вазир раҳбарлигида республика комиссияси тузилиб, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.
Пандемияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш учун жамғармага 10 триллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.
-
Бугун мамлакатимизнинг ҳар гуша, ҳар қаричида элга ярашган ва қадрият даражасига етган азалий урф – умумхалқ ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акциясини ўтказиш тўғрисидаги”ги фармойишига асосан ташкил қилинган ушбу хайрия ҳашари ОАК ходимлари томонидан ҳам ҳамжиҳатлик ва уюшқоқлик асосида амалга оширилди. Шу куни эрта тонгдан ташкилот ҳудуди тартибга келтирилиб, дарахтлар оқланди ва уларга шакллар берилди. -
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Тиббиёт фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзуида брифинг ташкил этилди.
Унда тиббиёт соҳасининг етакчи олимлари, илмий изланишлар олиб бораётган ёш тадқиқотчилар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Брифингда сўнгги йилларда тиббиёт фанлари соҳасида ҳимоя қилинган диссертация тадқиқотлар натижалари тўғрисида сўз юритилди. -
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Раёсат аъзолари, масъул ходимлар, тегишли эксперт кенгашлари раислари иштирок этдилар.
Мажлис кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди. -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.
Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг улканларидан биридир. Ушбу маънавий бойлик маскани Президент қароргоҳи – Жумҳурбашканлиги саройи ёнида қурилгани ҳам унинг аҳамиятини кўрсатади.
Очилиш маросимида бутун дунёдан икки мингга яқин меҳмон - олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намояндалари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти томонидан таклиф этилган олий даражадаги ягона меҳмон бўлди. -
Олий аттестация комиссияси томонидан Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бағишланган брифинг ташкил қилинди.
-
Мамлакатимизда бугунги кунда соғлом турмуш тарзи асосида ёшларимизни мустақил ҳаётга тайёрлаш масалаларига, таълим соҳасида маънавий ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш, уларда репродуктив маданиятни шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, узлуксиз таълим тизимида ёшларнинг репродуктив маданиятини шакллантириш мазмунини такомиллаштириш, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини бу жараёнга назарий ва методик жиҳатдан тайёрлаш имкониятлари кенгаяди.
-
Ассалому алайкум, ҳурматли Сенат аъзолари! Қадрли дўстлар!
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering