Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси (ОАК) раиси Юсупов Ахмадбек Таджиевич билан очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди (18.12.2025 й.).
Учрашувда докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, илмий изланувчилар, ёш олимлар, турли ихтисосликлар бўйича Илмий кенгашлар ҳамда Илмий семинарлар раислари ва котиблари, шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
 

Учрашув давомида сўзга чиққан ОАК раиси Ахмадбек Юсупов сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий кенгашлар фаолияти ҳамда ОАК ишининг самарадорлиги ҳақида атрофлича маълумот берди.
Мулоқот жараёнида тадқиқотчиларни қизиқтираётган ва уларни қийнаётган масалалар батафсил тингланиб, аксарият савол ва муаммоларга жойида аниқ ва амалий ечимлар таклиф этилди.

 
Қайд этиш жоизки, бундай учрашувлар илмий изланувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш ҳамда олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish