Мамлакатимизда таълим ва фан соҳаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш ҳамда илмий ва илмий-педагог кадрларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Олий аттестация комиссиясида педагогика фанлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбарияти билан танқидий асосда ўтказилган йиғилишда илмий кенгашлар фаолиятини низомлар талаблари асосида ташкил этиш, диссертациялар сифатини ошириш, аттестация ҳужжатларини тўғри ва талаблар даражасида расмийлаштириш, ёш тадқиқотчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга кўмаклашиш ҳамда илм-фанда ҳар қандай коррупциявий ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, зарур кўрсатмалар берилди.
Аттестация ишларини тақдим этишда аксарият илмий кенгашлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар мавжуд илмий ишлар мисолида аниқ кўрсатилгани ҳолда илмий ва методик жиҳатдан амалий тавсиялар берилгани илмий котиблар келгуси фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.
Ўтказилган йиғилиш якунида мавзу доирасида йўлланган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
ОАК Ахборот хизмати