- Asosiy sahifa
- E’lonlar
-
Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация ҳимоясига оид расмий маълумотларни кенг жамоатчиликка тезкор, ишончли ва очиқ тарзда етказиш мақсадида «Диссертация ҳимояси эълонлари» расмий телеграм канали фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур каналда диссертация ҳимояси тўғрисидаги расмий эълонлар матни, ҳимоя ўтказилиш жойи каби маълумотлар мунтазам жойлаштириб борилади.
Докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий раҳбарлар, профессор-ўқитувчилар, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар аъзолари ҳамда барча қизиқувчиларни t.me/dissertatsiya_himoyasi_elonlari расмий тeлеграм каналига обуна бўлишни таклиф этамиз. -
9.07.2026 й. санасида соат 11:00 да Олий аттестация комиссиясининг расмий телаграм каналида овозли чат форматида «Ижтимоий-гуманитар ихтисосликларда долзарб мавзуларни танлаш ва уларни шакллантириш масалалари» мавзусида амалий семинар ўтказилади.
Семинарни Ўзбекистон Миллий университети Инглиз тилшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Жамила Джумабаева Шариповна олиб боради. Устоз қиёсий лингвистика, матн ва корпус лингвистикаси бўйича таниқли мутахассис бўлиб, халқаро илмий базаларда юқори иқтибослик кўрсаткичларига эгадир. -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ–98-сон «Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, диссертациялар ва уларнинг асосий илмий натижалари эълон қилинган нашрлар сифатига қўйиладиган талабларни халқаро мезонлар асосида такомиллаштириш, аттестация жараёнларида ортиқча маъмурий ва бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш, шунингдек, мазкур жараёнларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. -
2026-йил 2-июл куни соат 10:00 да Олий аттестация комиссияси томонидан Қорақалпоқ давлат университетида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 26-майдаги ПФ–98-сонли “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан татбиқ этилаётган янгиликлар бўйича маълумотлар берилиб, очиқ муҳокамалар ўтказилади.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ–98-сонли «Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация ҳимояси жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Фармоннинг 14-бандига мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб диссертация ҳимояси билан боғлиқ барча жараёнлар ягона электрон платформа орқали амалга оширилади. Жумладан, диссертация ва унинг авторефератини тақдим этиш, рецензентлар ва расмий оппонентларнинг хулосаларини электрон шаклда юбориш, ҳимоя жараёнларини режалаштириш ҳамда илмий ишларни баҳолаш жараёнлари тўлиқ ягона онлайн тизимга ўтказилади. -
25.06.2026 йил соат 10:00 да Олий аттестация комиссияси томонидан Самарқанд давлат университетида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилади.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ–51-сонли “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилмоқда. -
Олий аттестация комиссияси тадқиқотчиларни, айниқса ёш олимлар ва илмий даража талабгорларини қалбаки ҳамда клон журналлар хизматидан фойдаланиш хавфлари ҳақида огоҳлантиради.
Сўнгги йилларда айрим нашрлар илмий журнал сифатида фаолият юритаётгандек кўринган ҳолда муаллифларга қисқа муддатда мақола чоп этиш, соддалаштирилган қабул жараёни ёки турли халқаро базаларда индексация қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар орқали уларни чалғитишга уринмоқда.
Бундай журналларда эълон қилинган мақолалар кўп ҳолларда тўлиқ ва холис тақризлаш жараёнидан ўтмайди. Натижада тадқиқот натижаларининг илмий қийматига шубҳа туғилиши, муаллифнинг илмий обрўсига салбий таъсир кўрсатилиши ҳамда академик ҳалоллик тамойилларига путур етиши мумкин. -
Олий аттестация комиссияси илмий изланувчиларга амалий кўмак бериш мақсадида халқаро Scopus ва Web of Science илмий нашрларида мақола чоп этиш бўйича Телеграм каналида овозли чат орқали очиқ мулоқот ташкил этмоқда. -
Олий таълим ва илмий ташкилотлар ходимлари жорий йилнинг июл-август ойларида меҳнат таътилида бўлишини эътиборга олган ҳолда «Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълонлар дастурий модули», «Илмий унвонлар комплекс-таҳлилий ахборот тизими», «Илмий даражалар комплекс-таҳлилий ахборот тизими» ва «Бир марталик илмий кенгаш тузиш бўйича ҳужжатларни тақдим қилиш дастурий модули» ахборот тизимларини дастурий-техник ва профилактик ишлар амалга оширилишини эътиборга олган ҳолда мазкур ахборот тизимлари 2026 йил 14 июлдан 10 сентябрга қадар дастурий-техник ва профилактик ишлар амалга оширилади.
Шу муносабат билан мазкур муддатлар тегишли аттестация ишлари ва ҳужжатларни ОАКга тақдим этиш муддатларини ҳисоблашда эътиборга олинади. -
Сўнгги вақтларда ОАК раиси номи билан ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва телефон қўнғироқлари орқали турли сохта (фейк) хабарлар юборилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
ОАК раҳбарияти томонидан ижтимоий тармоқлар ва телефон орқали ҳеч қандай мурожаатлар берилмаган.Расмий маълумотлар фақат ОАК расмий веб-сайти, ишонч телефони, телеграм канали ва расмий хатлар орқали етказилади.
Ҳушёрлик ва ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.
Шу муносабат билан Сиздан номаълум рақамлардан келган қўнғироқ ва хабарларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш; шахсий маълумотлар, пароллар, банк реквизитлари ва бошқа махфий маълумотларни тақдим этмаслик юзасидан огоҳ бўлиш сўралади.
Маълумот учун: бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан Ички ишлар органларига расмий мурожаат қилинди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering