Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 1-иловаси билан тасдиқланган ОАК томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар РЎЙХАТИ
1. 1-илова 1-банд. Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид ҳисоботи (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). Юклаб олиш: pdf
2. 1-илова 3-банд: Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар). Юклаб олиш: pdf
3. 1-илова 4-банд: Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). Юклаб олиш: pdf
4. 1-илова 5-банд: Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар (харид эълон қилинишидан камида 6 ой олдин). Юклаб олиш: pdf
5. 1-илова 6-банд: Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича ташкил этиладиган харид комиссияларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан: харид комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарор;харид комиссияси аъзоларининг маълумотлари (фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими). Юклаб олиш: pdf
6. 1-илова 14-банд: Тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар. Юклаб олиш: pdf
7. 1-илова 15-банд: Давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар (тезкор-қидирув, ҳарбий ва бошқа махсус хизматларда фойдаланиладиган ашёлар бундан мустасно). Юклаб олиш: pdf Маълумотнома: pdf
8. 1-илова 16-банд: ОАКда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ваколатлари мавжуд эмас.
9. 1-илова 17-банд: ОАКда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ваколатлари мавжуд эмас.
10. 1-илова 29-банд: Давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан: жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда уларнинг алоқа маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари). Юклаб олиш: pdf
11. 1-илова 30-банд: Давлат органлари ва ташкилотларининг тасдиқланган ярим йиллик ва (ёки) йиллик иш режалари (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). Юклаб олиш: pdf (2024 йил II ярим йиллик)
12. 1-илова 31-банд: Давлат органларига доимий фойдаланиш учун берилган ер майдонлари ва бошқа мол-мулкларни давлат-хусусий шериклик асосида олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар. Юклаб олиш: pdf
13. 1-илова 32-банд: ОАКда инвестициялар дастурлари мавжуд эмас.
14. 1-илова 34-банд: ОАК таркибига кирувчи давлат муассасалари мавжуд эмас.