- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
Диссертация тадқиқотининг сифати ва илмий самарадорлигига энг дастлабки, холис ва профессионал баҳо – айнан илмий семинар муҳокамаларида берилади. Зеро, семинар мунозараларида тадқиқот мавзуси бўйича соҳанинг етук мутахассислари иштирок этиши билан биргаликда йиллар давомида тадқиқотчининг “игна билан қудуқ қазишдек” машаққатли меҳнатидан ҳар бир иштирокчи хабардор бўлади. Демак, илмий семинар нафақат дастлабки муҳокамадан ўтказиш механизми, балки тадқиқотчи меҳнатининг адолатли эътироф этилиш майдонидир. -
Олий аттестация комиссияси томонидан «ОАК. Onlayn maslahat» боти ишга туширилганидан хабарингиз бор.
Икки кун давомида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳаси бўйича 20 нафардан ортиқ мурожаатчидан саволлар келиб тушди. Уларнинг деярли барчасига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Бир нафар мурожаатчининг саволи қўшимча ўрганишни талаб қилгани сабабли, тегишли маълумотлар асосида жавоб тайёрланмоқда. -
Олий аттестация комиссияси томонидан аттестация жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, тадқиқотчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида “OAK. Onlayn maslahat” Telegram бот ишга туширилди.
Эндиликда тадқиқотчилар диссертация ҳимоясини ташкил этиш, диссертация ишларини экспертизадан ўтказиш, илмий даражалар бериш тартиби ҳамда аттестация соҳасига оид бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар ва фикр-мулоҳазаларини бот орқали юборишлари мумкин. -
2026 йилнинг 8 сентябр куни Олий аттестация комиссияси Раёсатининг янгиланган таркиби йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишини Фанлар академияси президенти, академик Ш.Аюпов олиб борди.
Маълумки, 2026 йил 4 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор асосида Раёсатининг янги таркиби фаолият бошлади.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ–98-сон “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган. -
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига, давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Aна шундай эътироф сифатида Олий аттестация комиссиясининг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. -
Олий аттестация комиссиясининг расмий веб-сайтидаги “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”нинг миллий ва хорижий илмий нашрлар бўйича электрон реестри янада такомиллаштирилди. Янгиланган саҳифада (https://oak.uz/pages/31738) тадқиқотчилар, докторантлар ва илмий раҳбарлар учун илмий журналларни танлаш ҳамда уларнинг амалдаги мақомини тезкор текшириш имконияти яратилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ–98-сон Фармони билан янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даражалар бериш тартибида муҳим ўзгаришлар жорий этилмоқда. Хусусан, илмий кенгашлар фаолияти самарадорлиги ва мустақиллигини ошириш мақсадида Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгашлари томонидан диссертацияларни илмий экспертизадан ўтказиш ҳамда ҳимоя қилинган диссертациялар бўйича илмий кенгаш қарорларини Раёсат қарори билан тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади. -
2026 йил 10 июл куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибига мувофиқ, белгиланган муддатларда тақдим этилган аттестация ишларини кўриб чиқиш, айрим илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартиришлар киритиш, янги илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни ташкил этиш, низом талабларига мувофиқ бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни тузиш, малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш ҳамда аттестация жараёнига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.
-
Айрим ижтимоий тармоқлар ва ахборот платформаларида Олий аттестация комиссияси фаолияти, хусусан, илмий даражаларни тасдиқлаш жараёнлари юзасидан ҳақиқатга тўлиқ мос келмайдиган ҳамда асоссиз хулосалар билдирилмоқда.
Аввало таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони асосида Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Фармонга кўра 2027 йил 1 январга қадар Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берилган ва диссертация ҳимоясини ўтказган изланувчиларга илмий даражалар мазкур Фармон кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ берилиши белгиланган.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering