- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси ҳам онлайн шаклда бўлиб ўтди.
Унда Раёсат аъзолари, масъул ходимлар, тегишли эксперт кенгашлари раислари иштирок этдилар.
Мажлис кун тартибига тегишли масалалар муҳокама қилинди.Раёсат мажлиси қарорига кўра, талабгорларнинг 64 нафари фан доктори, 221 нафари фалсафа доктори илмий даражаларида, 35 нафари профессор, 104 нафари доцент ва 22 нафари катта илмий ходим унвонларида тасдиқланди. Шунингдек, 4 нафар талабгорнинг илмий даража олганлиги тўғрисидаги дипломи нострификация қилинди.
-
Инфографика: Бугун Ўзбекистонда 230 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланди. -
Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Мамлакатда унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 35 фоизни ташкил этади. Халқаро меҳнат ташкилоти таҳлилларига кўра, сервис индустриясининг 1 фоизга ўсиши камбағаллар сонини 1,5 фоизга қисқартиради.
Йиғилишда соҳа салоҳиятидан тўла фойдаланилмаётгани таъкидланди. Жойларда маиший ускуналарни таъмирлаш устахоналари, кимёвий тозалаш, компьютер дизайнерлиги, бухгалтерия, реклама, пуллик тиббий хизмат каби тадбиркорлик субъектлари камлиги кўрсатиб ўтилди. -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.Коронавирус пандемияси бутун дунёга тарқалиб, инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирмоқда. Мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, халқимизнинг чуқур тушуниши ва сабр-тоқати билан бу офат жиловланиб, оммавий ёйилиб кетишининг олди олиняпти. Қисқа фурсатларда даволаш-профилактика муассасалари ва карантин зоналари қурилгани бунда муҳим омил бўлди.
Зангиота туманидаги махсус шифохона лойиҳасининг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган.
-
Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:
Аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар. -
✅ Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.
❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:
✅ 40 миллион сўмлик моддий ёрдам;
✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
-
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси, шунингдек, олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эдик. Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ушбу жараёнлар тегишли тартиб-қоидаларга мувофиқ тарзда ўтказилиши учун барча имкониятларни яратиш чоралари кўрилди.
Бугун мазкур масалага бағишланган онлайн семинар ташкил этилди. Унда Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари, мутасадди ходимлар, республика олий ўқув юртларининг соҳага масъул проректорлари иштирок этдилар. -
«Сардоба» сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот -
Бугун мамлакатимизда короновирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин шароитида ОАК Раёсати йиғилиши карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда онлайн шаклда ташкил этилди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, дастлаб аттестация ишлари кўриб чиқилди. Сўнгра илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш, илмий кенгашлар ва бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш, ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди. -
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорода Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.Аллоҳ таолодан халққа тинчлик-осойишталик, юртни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering