Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига, давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Aна шундай эътироф сифатида Олий аттестация комиссиясининг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.


Ватанимиз истиқлолининг 35 йиллиги муносабати билан топширилган эсдалик нишонларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти С.З.Мирзаев тантанали равишда топширар экан, Олий аттестация комиссияси ходимларининг илм-фанни ривожлантириш, илмий кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, илмий фаолият самарадорлигини ошириш борасидаги меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, Олий аттестация комиссияси жамоасига мамлакатимиз илм-фани тараққиётига хизмат қиладиган эзгу ва масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги илмий ютуқлар ва келгуси ишларида омад тилади.
“Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланиш Олий аттестация комиссияси ходимларининг илм-фан ва илмий кадрлар салоҳиятини ривожлантириш йўлидаги фидокорона меҳнатига берилган юксак эътироф бўлди.


Ушбу мукофот Олий аттестация комиссияси жамоасини мамлакатимизда илм-фан ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, замонавий ва халқаро мезонларга жавоб берадиган аттестация тизимини ривожлантириш йўлидаги фаолиятини янги куч ва масъулият билан давом эттиришга ундайди.

ОАК Матбуот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish