“ОАК. Onlayn maslahat” Телеграм боти фаол ишламоқда
Олий аттестация комиссияси томонидан «ОАК. Onlayn maslahat» боти ишга туширилганидан хабарингиз бор.
Икки кун давомида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳаси бўйича 20 нафардан ортиқ мурожаатчидан саволлар келиб тушди. Уларнинг деярли барчасига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Бир нафар мурожаатчининг саволи қўшимча ўрганишни талаб қилгани сабабли, тегишли маълумотлар асосида жавоб тайёрланмоқда.
Телеграм бот орқали мурожаат юборишда дастлаб ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирини танлаш сўралади. Шундан сўнг “Ogohlantirish” ойнаси очилиб, унда ёлғон маълумот юбориш қонунчиликка кўра зидлиги, ботнинг тизимни яхшилаш ва очиқликни таъминлаш мақсадида ишлаши, шунингдек мурожаатни матн кўринишида юбориш лозимлиги тушунтирилади.
Ушбу маълумотлар билан танишгач, “Yangi murojaat” ёки “Statusni tekshirish” тугмаларидан кераклисини танлаш зарур.
“Yangi murojaat” тугмаси босилганда мурожаат мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб қуйидаги бўлимлардан бирини танланади:
- “Doktorantura muammolari”
- “Soxta ilmiy faoliyat”
- “OTM/ITM tizimidagi muammolar”
- “Ilmiy kengash bo‘yicha murojaat”
- “Taklif va islohot g‘oyalari”
- “Boshqa”
Таъкидлаш лозимки, ҳар бир мурожаатга мутахассислар томонидан низом талаблари асосида холис жавоб берилади ва зарур ҳолларда мурожаатчининг шахси сир сақланади.
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини такомиллаштириш, шунингдек очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ҳамкорлигингиз учун миннатдормиз.
Ботга ҳавола: “OAK. Onlayn maslahat” Telegram bot. Ишонч телефони: 95 193-11-43.
ОАК Ахборот хизмати