- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар! Қадрли мажлис иштирокчилари!
-
Мамлакатимизда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш соҳасида кўзланган мақсадларга эриша олаяпмизми? Бу саволга ижобий жавоб қайтаришга ҳақлимиз. Зеро, тизимдаги самара ва натижалар бунга асос бўла олади.
Хусусан, 2013-2019 йиллар давомида 3450 нафар талабгорнинг 1175 нафари фан доктори, 2275 нафари фалсафа доктори илмий даражаларида тасдиқланди. Шулардан фан доктори илмий даражасида тасдиқланганларнинг 787 нафари, фалсафа доктори даражасида тасдиқланганларнинг эса барчаси 2017 йил 1 июлдан кейинги даврда илмий даражаларга эришди. -
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Раёсат аъзолари, масъул ходимлар, шунингдек, ОАКнинг тегишли эксперт кенгашлари раислари иштирок этдилар.
Мажлиснинг кун тартибига мувофиқ, дастлаб аттестация ишлари кўриб чиқилди. Сўнгра илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартириш киритиш, бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш масаласи муҳокама қилинди ва ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурлари тасдиқланди. Навбатдаги масала сифатида тегишли ҳужжатлар ижроси, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга доир муаммолар таҳлил қилинди. -
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом”га асосан Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.1-сон қарори билан техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва тиббиёт фанлари бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб-сайтининг илмий бўлими (электрон журнал) киритилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги Низом”нинг 30-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.4-сон қарори билан Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ҳуқуқи 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берилди.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттетация комиссияси тўғрисидаги низом”нинг 30-бандига асосан ОАК Раёсатининг 2022 йил 1 февралдаги 311-сон қарори билан Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ҳуқуқи 2022 йилнинг 1 февралидан бошлаб “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари расмий веб-сайтларининг “Илм-фан” ва “Наука” бўлимларига берилди.
-
Раҳбарларни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш ташаббуси 19 март куни ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини ташкил этишда кўмак бериш, ёшлар орасида китоб ўқишни тарғиб қилишга бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
Бугунги кунда китобхонлик маданияти ва ёшлар маънавиятини ошириш бўйича ижтимоий акция мамлакатимиз бўйлаб кенг амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раҳбарияти (А.Юсупов, А.Шермухамедов) ҳамда ходимлари (Б.Шамуратов, Ю.Иноятова, М.Саипова, А.Хўжакулов, А.Шамсиев, К.Тўхтабеков, Р.Мирсаатов, З.Исроилов, Э.Бозоров, Б.Алавитдинов, С.Абдурахмонов) ушбу ижтимоий акцияга фаол иштирок этган ҳолда ўзлари ўқиган умумий ўрта таълим мактаб кутубхоналарига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридаги китоблардан совға қилдилар (№92 (Тошкент), №45 (Тошкент), №28 (Нукус), №160 (Тошкент), №274 (Тошкент), №33 (Нурота тумани), №52 (Қўшрабод тумани), №203 (Тошкент), №154 (Тошкент), №54 (Бахмал тумани), №4 (Қарши), №138 (Тошкент), №200 (Тошкент)).
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering