2026-йил 2-июл куни соат 10:00 да Олий аттестация комиссияси томонидан Қорақалпоқ давлат университетида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилади. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 26-майдаги ПФ–98-сонли “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан татбиқ этилаётган янгиликлар бўйича маълумотлар берилиб, очиқ муҳокамалар ўтказилади. 

Шунингдек, тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-апрелдаги ПФ–51-сонли “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилмоқда.

Учрашувга Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, докторантлар ҳамда мустақил изланувчилар таклиф этилмоқда.

Барча хоҳловчиларни мазкурмулоқотларда фаол иштирок этишга чақирамиз.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish