9.07.2026 й. санасида соат 11:00 да Олий аттестация комиссиясининг расмий телаграм каналида овозли чат форматида «Ижтимоий-гуманитар ихтисосликларда долзарб мавзуларни танлаш ва уларни шакллантириш масалалари» мавзусида амалий семинар ўтказилади.

Семинарни Ўзбекистон Миллий университети Инглиз тилшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Жамила Джумабаева Шариповна олиб боради. Устоз қиёсий лингвистика, матн ва корпус лингвистикаси бўйича таниқли мутахассис бўлиб, халқаро илмий базаларда юқори иқтибослик кўрсаткичларига эгадир.

Амалий семинар давомида ижтимоий-гуманитар ихтисосликларда диссертация мавзуларини танлашнинг илмий-методологик асослари, долзарбликни белгилаш мезонлари, илмий муаммони тўғри шакллантириш ҳамда тадқиқот натижаларининг амалий аҳамиятини таъминлаш масалалари юзасидан атрофлича тавсия ва тушунтиришлар берилади.
Барча докторантлар, мустақил изланувчилар, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий фаолиятга қизиқувчиларни мазкур амалий семинарда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
Зеро, илмий тадқиқот учун долзарб ва амалий аҳамиятга эга мавзунинг тўғри танланиши тадқиқот сифати, унинг натижаларини амалиётга самарали жорий этиш ҳамда илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шунингдек, асосий маърузадан сўнг иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тажрибали мутахассисдан бевосита жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.
Семинарда иштирок этиш учун телеграмдаги қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин:
@attestatsiya


ОАК Ахборот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish