Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация ҳимоясига оид расмий маълумотларни кенг жамоатчиликка тезкор, ишончли ва очиқ тарзда етказиш мақсадида «Диссертация ҳимояси эълонлари» расмий телеграм канали фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур каналда диссертация ҳимояси тўғрисидаги расмий эълонлар матни, ҳимоя ўтказилиш жойи каби маълумотлар мунтазам жойлаштириб борилади.
Докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий раҳбарлар, профессор-ўқитувчилар, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар аъзолари ҳамда барча қизиқувчиларни t.me/dissertatsiya_himoyasi_elonlari расмий тeлеграм каналига обуна бўлишни таклиф этамиз.

Yangiliklarga obuna bo‘lish