- Asosiy sahifa
- E’lonlar
-
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада Kun.uz интернет ресурси фаолиятини мисол тариқасида келтириш мумкин. Мазкур интернет ресурси ахборотларни тезкор ва холис ёритиш, томонлар фикрини объектив тарзда бериб бориш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда илмий фаолият олиб бориш учун катта имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда, самарали илмий фаолиятни муносиб рағбатлантириш борасида ҳам жуда катта ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Масалан, илмий тадқиқот ва инновациялар бўйича фаолиятни самарали ташкил этишга йўналтирилган 3 та қонун қабул қилинди, докторантурага қабул квоталари қарийб 2 баробарга оширилди, 2015 йилда юртимизда 69 та олий таълим муассасаси (ОТМ) фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 130 тани ташкил этмоқда, 2020 йилда профессор-ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 2015 йилга нисбатан 4 баробарга ортди, мурраббий ва илмий ходимларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми тобора юксалиб бормоқда. -
Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълонларни ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишларини ОАКда attestatsiya@oak.uz электрон манзили орқали, шунингдек, ОАК, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари (ОТМ/ИТМ) ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар билан ёзишмалар info@oak.uz электрон манзили орқали амалга оширилмоқда. Мазкур жараённи ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган ишлар сифатини ошириш ва тест режимида тегишли дастурий-техник тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълонларни ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишларини http://interaktiv.oak.uz манзили орқали тегишли равишда «Илмий даражалар комплекс-таҳлилий ахборот тизими», «Илмий унвонлар комплекс-таҳлилий ахборот тизими» ва «Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълонлар дастурий модули» орқали қабул қилиш 2020 йилнинг 5 августидан бошлаб йўлга қўйилади. -
Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассислар соғлиғини асраш, ортиқча ҳаракатларнинг олдини олиш ва аттестация жараёнини самарали ташкил қилиш мақсадида ОТМ/ИТМ тажриба-синов тариқасида малакавий имтиҳонларни 2020 йил май ойи сессиясида онлайн (масофавий) шаклда карантин талабларига қатъиян риоя қилган ҳолда ўтказиши мумкин.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилиш 28-сон баёни ижроси юзасидан (09.05.2020 й., №02-1498) жорий йилнинг май-июнь ойларида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин талаблари ва низомларда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимоясини онлайн шаклда ташкил этиш йўлга қўйилди.
-
Олий аттестация комиссиясида карантин шароитида аттестация ҳужжатларини (илмий даражалар, илмий унвонлар ва ҳимоя ҳақидаги эълонлар) attestatsiya@oak.uz электрон почта манзили орқали қабул қилиниши яна бир бор маълум қилинади.
Аттестация ҳужжатлари фақат ташкилот расмий электрон почтаси орқали юборилганида қабул қилинади. Ҳужжатларни соат 9:00 дан 18:00 гача юбориш тавсия этилади.
-
Мамлакатимизда жорий қилинган карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, 2020 йил май ойи сессиясида олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда қабул қилинади. Ушбу имтиҳонлар 2020 йил 1 мартгача тасдиқланган имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари ва имтиҳон дастурлари асосида бўлиб ўтади.
Мазкур жараёнда имтиҳон топширувчилар ва комиссия аъзолари ўзлари фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида туриб иштирок этадилар. -
Коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, ортиқча ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси онлайн шаклда ташкил этилади.
Бунда барча иштирокчилар - талабгор, илмий раҳбар, расмий оппонент ва илмий кенгаш аъзолари ўзлари фаолият олиб бораётган олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасаси (иш бажарилган ташкилот)да туриб иштирок этадилар. -
Сирдарё вилояти ҳокимлиги инсонпарварлик ёрдамлари юбориладиган манзиллар ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
-
Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда.
Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида:
‼️ Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.
-
Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
‼️ Хусусан, жорий йил 4 апрель санасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:
??Биринчидан, жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering