25.06.2026 йил соат 10:00 да Олий аттестация комиссияси томонидан Самарқанд давлат университетида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилади. 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ–51-сонли “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилмоқда.
Тадбирда вилоятдаги олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, мустақил изланувчилар, таянч докторантлар, докторантлар ҳамда илмий тадқиқотчилар иштирок этиши мумкин.
Очиқ мулоқот давомида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестация қилиш тизими, диссертация ҳимояси жараёнлари, илмий нашрлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти ҳамда тадқиқотчиларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, тегишли тушунтиришлар берилади.

Барча хоҳловчиларни мазкур учрашувда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.


ОАК Ахборот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish