- Asosiy sahifa
- Matbuot
-
Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.
Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.
-
«Газеталар шарҳи» телеграм канали орқали мамлакатимиз даврий босма нашрларида чоп этилаётган янгиликларни кузатиб боринг.
Каналга уланиш: https://t.me/gazetalar_sharhi
-
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раҳбарияти иштирокида “Геология-минералогия фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
-
Президент Ш. Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар
-
Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси амалиётини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилган ва 2019 йилнинг 11 июлида “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” (ПҚ-4391-сон) Президент қарори эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2020 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон миллий университетида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида университет профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил изланувчилари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Олий аттестация комиссияси ходимлари иштирок этдилар. -
Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси амалиётини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилган ва 2019 йилнинг 11 июлида “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” (ПҚ-4391-сон) Президент қарори эълон қилинган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилди. -
Бугун мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган янгиланиш ва ўзгаришлар илм-фан, таълим соҳасида ҳам юқори даражаларда бўй кўрсатмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”.
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан ташкил этилган матбуот анжумани “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳасидаги устувор вазифалар” мавзусига бағишланди. -
Хорижий давлатда илмий даража ва илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилиб, жараён Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида амалга оширилиши йўлга қўйилмоқда.
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди. -
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Раёсат аъзолари, масъул ходимлар, шунингдек, ОАКнинг тегишли эксперт кенгашлари раислари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган Олий аттестация комиссияси фаолиятига доир энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.
Мазкур Мурожаатномада соҳага оид, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, сифат ва натижадорлик асосида амалиётга тўлақонли татбиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бандма-банд муҳокама қилинди.
-
2018 йил 28 июнь Олий аттестация комиссиясида пресс-конференция ҳамда илмий тадқиқотчиларни илмий даражаларда тасдиқланганлик тўғрисидаги дипломни топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда ОАК раиси «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари» мавзуида маъруза қилди. Маърузада ОАКда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, жумладан: “ОАК низомлари қайта ишланиб, тасдиқланди ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Мазкур низомларда халқаро илғор амалиёт, самарали илмий фаолиятни рағбатлантириш, диссертация сифати ва самарадорлигини ошириш, имтиҳонлар таркибини оптималлаштириш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилган
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering