- Asosiy sahifa
- Matbuot
-
Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни машинасозлик саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Саноатнинг барча тармоқларида бўлгани каби автомобилсозликда ҳам трансформация жараёни кетмоқда. Сўнгги тўрт йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробарга, тармоқ экспорти эса 2,7 баробарга ошган. Хорижий компаниялар иштирокида янги корхоналар ташкил этилиб, 2 минг 600 турдаги бутловчи қисмлар тайёрлаш йўлга қўйилган.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Барча ижтимоий дастурларда бу масалага алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда. Охирги беш йилда мазкур соҳага 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратилди. Бу даврда 6 миллион 500 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Маълумки, Самарқанд вилоятида Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Унинг қурилиши ўтган йили Рамазон ойида бошланган эди. Бугунги кунда бинолар қад ростлаб, пардозлаш ишларига оз фурсат қолди. Тақдимотда мажмуанинг ички ва ташқи кўринишига оид чизмалар кўриб чиқилди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида спортни оммалаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берган эди. Тақдимотдаги лойиҳалар шунинг мантиқий давоми бўлди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ. Шу боис охирги тўрт йилда таълим сифатини яхшилаш, ўқитувчилар мавқеини юксалтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Энди мамлакатимиз янги даврга қадам қўймоқда. Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган.
-
Бугунги кунда республикамизда математика фанлари бўйича 9 та илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилда 16 нафар талабгор фан доктори (DSc), 40 нафар талабгор фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларга тасдиқланди.
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан бўлиб ўтган “Математика фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
-
Бугун ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада ошириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Илм аҳлига ҳанузгача маълум бўлмаган ўзбек мумтоз адабиёти манбаларини ўрганиш, нашр этиш ва кенг тарғиб қилиш ишлари жадаллашмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ филологик тадқиқотлар кўламининг кенгайгани эътиборга моликдир.
-
Биринчи ва иккинчи ренессанс даврларига тегишли адабий манбаларни тадқиқ этиш долзарб вазифалардан бирига айланди.
Филологик тадқиқотлар кўламининг кенгайгани эътиборга моликдир. Жорий йилнинг ўтган даврида филология фанлари бўйича 31 нафар талабгор фан доктори (DSc), 214 нафар талабгор фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиқланди. -
Бугун дунё миқёсида тиббиётга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан юқори. Республикамизда ҳам ана шулардан келиб чиқиб, тиббиёт фанлари йўналишида олиб борилаётган илмий изланишлар ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этилиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, даволаш сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда 46 та талабгор фан доктори, 229 та талабгор тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктор илмий даражаларида тасдиқланди. Ҳимоя қилинган диссертация тадқиқотлари орқали сурункали юрак етишмовчилиги, турли хил ёндош касалликлар билан кечганда буйраклардаги функционал фиброз ўзгаришларнинг хусусиятлари ва унда комплекс даво самарадорлиги, камқонлик билан кечаётганда буйрак ҳамда юракдаги фиброз жараёнларига антианемик давонинг таъсири исботланди. Бундай касалликда ичаклардаги микроб мажмуаси бузилишининг иммун яллиғланиш тизимига таъсири баҳоланди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering