- Asosiy sahifa
- Matbuot
-
Бугун Миллий матбуот марказида Олий аттестация комиссияси томонидан “Фармацевтика фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзусида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда қайд этилишича, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон талаблари асосида ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда юқори сифатли, безарар дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, фармацевтика фанлари йўналишидаги илмий тадқиқотларнинг натижа ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда даволашда қўлланиладиган синтетик ва табиий дори воситаларини яратиш ишлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани фикримизга далилдир.
-
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон талаблари асосида ривожлантириш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволаш сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 2020 йилда мазкур фан йўналишида 53 талабгор фан доктори, 167 талабгор тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаларида тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Мамадалиевнинг маълум қилишича, ҳимоя қилинган диссертация тадқиқотлари орқали қуйидаги илмий натижалар олинди.
-
Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар!
Ҳурматли опа-сингиллар!
Мунис ва лобар қизларим!
Аввало, сиз азизларни, бутун юртимиз аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Инсон ҳаёти ва жамият ривожида муқаддас Она зоти, мунис аёлларимизнинг беқиёс ўрнини оддий сўзлар билан ифода этиш ниҳоятда қийин вазифа.
-
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 4 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. 3 мартдаги Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Президент Шавкат Мирзиёев байрам тадбирида ана шу юксак мукофотларни тантанали равишда топширди.
- Биз ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот – Она сиймосини кўрамиз. Шу боис “Аввало онангизга, онангизга ва яна бир бор онангизга яхшилик қилинг”, деган муборак ҳадисни доимо ёдга оламиз. Унга амал қилиб, мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз. Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, Сизларнинг олдингиздаги бу қарзимиз ҳаққини минг хазина билан ҳам адо этиб бўлмайди. Биз яхши тушунамиз – хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланган жамиятда, албатта тинчлик, адолат, эркинлик ва фаровонлик бўлади. Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам бахтли бўлади. Барчамиз – Президентдан бошлаб, энг қуйи бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар ана шу муҳим мезонга амал қилиб ишлашимиз зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.
-
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Байрамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
– Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.
-
Алишер Навоий ўзининг ўлмас асарлари билан ўзбек халқ классик адабиётини жаҳон адабиёти ва умумбашар маданияти миқёсига олиб чиққан буюк шоирдир.
Мамлакатимизда улуғ алломаларимизнинг маънавий меросини ўрганиш, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, китобхонликни кенг оммалаштириш, одамлар дарду ташвиши билан яшаш, ҳаётимизни янада фаровон этиш борасидаги кенг қамровли ислоҳотларда буюк алломаларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, асарларининг моҳиятини содда, равон тарзда ёшларга етказиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
-
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлди.
Олий аттестация комиссиясида Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида қўйилган янги вазифалар” мавзусида тақдимот ўтказилди.
-
2020 йилнинг 29 декабрида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлгани шубҳасиздир.
ОАКда Тошкент молия институти доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди Жамолиддин Нуриллаев иштирокида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Сўнгра нотиқ “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида қўйилган янги вазифалар” мавзусида слайд-тақдимотини ўтказиб, ўзининг фикр-мулоҳазаларини баён этди. -
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
Давлатимиз раҳбари 2018 йил март ойида мазкур ҳудудда бўлиб, бу ерни намунавий полигонга айлантириш, янги концепция ишлаб чиқиб, мамлакатимиздаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Шулар асосида ушбу махсус ўқув-синов майдони замон талабларига мослаштирилди, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган энг илғор шароитлар яратилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Жиззах вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering