- Asosiy sahifa
- Matbuot
-
Олий аттестация комиссияси раисининг ўринбосарлари масъуллигида 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” доирасида биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган тарғибот ишлари МЕДИА-РЕЖАСИ
-
Ўзбекистон Миллий университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг тилшунослик ҳамда адабиётшунослик фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрел куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилган эди. Қарорда мазкур университет учун ер ажратиш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда замонавий ўқув кампуси лойиҳаси ишлаб чиқиш ва қуриш вазифаси белгиланган.
-
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 апрель куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маълумки, дунёда содир бўлаётган воқеалар сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсиб бормоқда. Бундай шароитда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий чораси озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришдир.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Бугун ахборот технологиялари ҳар бир жабҳага кириб борган. Бу соҳа ривожланса, бошқа соҳалар ҳам илгарилайди, одамларга қулайликлар ошади.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Жорий йил 21 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларда фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид фармони қабул қилинган эди. Унга кўра, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга ошириш, ички бозорни таъминлаш даражасини натурал ҳажмда 80 фоизга етказиш вазифаси қўйилган.
-
2022 йил 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура Академияси ходимлари иштирокида “Маънавият ва маърифат соати” доирасида “Янги Ўзбекистон шароитида юридик илмий кадрларни тайёрлаш ва юридик фанни ривожлантириш” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун кенг шароитлар яратилмоқда. Жумладан, сўнгги уч йилда 118 та спорт мажмуаси, маҳаллаларда 7 мингта спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда 3 минг 500 та мини-футбол, 6 мингта баскетбол, волейбол, 663 та бадминтон майдонлари, мингдан ортиқ фитнес заллари мавжуд. Ҳар бир туман ва шаҳар марказларида “Саломатлик йўлаклари” ва велосипед йўллари ташкил этилди.
-
Иқтисодиётни рақамлаштириш доирасида таълим ва илм-фан соҳаларига IT-технологияларини кенг жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жиҳатдан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясининг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланган профессор, катта илмий ходим ва доцент илмий унвонларида тасдиқлашга оид аттестация жараёнини рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
-
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида таълим ва фан соҳаларини ривожлантиришга берилаётган улкан аҳамият ва самарали илмий фаолиятни қўллаб-қувватлашга яратилаётган қулай шарт-шароитлар илмий изланишлар олиб боришга қизиқишни янада кучайтирмоқда. Бу борада, жумладан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказишда диссертациялар мавзулари муҳим аҳамият касб этади.
Фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари мавзуларини тасдиқлаш ваколати олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашларига юклатилган ҳолда уларни рўйхатдан ўтказиш ва эълон қилиб бориш ОАК томонидан амалга оширилиб келинмоқда.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering