Раҳбарларни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш ташаббуси 19 март куни ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини ташкил этишда кўмак бериш, ёшлар орасида китоб ўқишни тарғиб қилишга бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
Бугунги кунда китобхонлик маданияти ва ёшлар маънавиятини ошириш бўйича ижтимоий акция мамлакатимиз бўйлаб кенг амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раҳбарияти (А.Юсупов, А.Шермухамедов) ҳамда ходимлари (Б.Шамуратов, Ю.Иноятова, М.Саипова, А.Хўжакулов, А.Шамсиев, К.Тўхтабеков, Р.Мирсаатов, З.Исроилов, Э.Бозоров, Б.Алавитдинов, С.Абдурахмонов) ушбу ижтимоий акцияга фаол иштирок этган ҳолда ўзлари ўқиган умумий ўрта таълим мактаб кутубхоналарига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридаги китоблардан совға қилдилар (№92 (Тошкент), №45 (Тошкент), №28 (Нукус), №160 (Тошкент), №274 (Тошкент), №33 (Нурота тумани), №52 (Қўшрабод тумани), №203 (Тошкент), №154 (Тошкент), №54 (Бахмал тумани), №4 (Қарши), №138 (Тошкент), №200 (Тошкент)).
Ушбу ижтимоий акция бундан кейин ҳам фаол давом эттирилади. https://t.me/attestatsiya https://www.facebook.com/oakuzbekistan/