Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида 2021 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
1. Молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши. 2021 йил якунлари бўйича бюджет смета харажатлари 2338,6 млн. сўм (2020 йилнинг шу даврида 1892,6 млн. сўм, 123,6%) миқдорида тасдиқланиб, тўлиқ молиялаштирилди ва маблағлар мақсадли ўзлаштирилди. ОАК бўйича иш ҳақи тасдиқланган смета харажатлари асосида 1679,9 млн. сўм (1431,9 млн. сўм, 117,3%) миқдорида молиялаштирилиб, тўловлар тўлиқ амалга оширилди. Иш ҳақи ва нафақалар бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилди.
2. Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. Илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқлаш бўйича илмий-ташкилий чора тадбирлар амалга оширилиб,
йил якунлари бўйича самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланиб, жумладан ҳисобот даврида самарадорлик кўрсаткичларига нисбатан ўсиш суръатлари илмий даражалар бўйича 120 фоизни ва илмий унвонлар бўйича 128,2 фоизни ташкил этди.
3. Инвестиция дастурининг бажарилиши. Инвестиция дастури йўқ.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, кўрсатмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва топшириқларининг ижроси таъминланди, жумладан:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№15, 05.02.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Фармонда белгиланган бандлар, жумладан 3-банди ижросини ташкил қилиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Фармон мазкур банди ижросини ташкил этишга А.Юсупов (ОАК раиси), Б.Шамуратов (ОАК Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи) масъул этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 3-бандининг “д” кичик банди иккинчи хатбошиси ижроси, жумладан илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколатини 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий даражали кадрлар тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокамадан ўтказилди (https://regulation.gov.uz/uz/d/27706, ID-27706). Қарор лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали тегишли вазирлик ва идораларлар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилди (24.03.2021 й., №01-20/1680).
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан бегиланган ишлар изчил давом эттирилиб, ОАК томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш, соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширган ҳолда, ОАК томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилди. Хусусан, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформаси билан ОАКнинг “Электрон ОАК” тизими доирасидаги ахборот тизимларининг интеграцияси таъминланди. Ушбу йўналишда АТКРВ билан қуйидаги идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди: “Олий аттестация комиссиясининг ахборот тизимларини “Электрон хукумат” тизимининг идоралараро интеграцион платформаси билан интеграция килиш йули билан идоралараро электрон хамкорликни ташкил этиш доирасида ҳамкорлик келишуви”; “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформаси орқали Олий аттестация комиссиясининг ахборот тизимига ахборот олиш технологик йўриқномаси””; “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” идентификациялашнинг ягона тизими ўртасида ўзаро маълумот алмашиш бўйича технологик йўриқнома”. Шунингдек, ОАКда давлат хизматларини кўрсатишда қўлланиладиган ахборот тизимларини Давлат хизматлари агентлиги томонидан мониторинг қилиш имкониятини яратилди. 2022 йилда талабгорларни илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқлангани ҳақидаги ҳужжатларни (диплом, аттестат) илова қилган ҳолда маълумот берувчи хизматни Ягона интерактив давлат хизматлар порталига интеграциялашни амалга ошириш режалаштирилган.
в). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон “Вазирлик, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори ижроси таъминланди. ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№82, 23.07.2021 й.), чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Қарорда белгиланган вазифалар ижрочи бўйича Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ва ОАК Раёсати қарори асосида тасдиқланган ОАК Бош илмий котиби фаолиятининг йил якунлари бўйича самарадорлик кўрсаткичларининг ўсиш суръатлари илмий даражалар бўйича 120 фоизни ва илмий унвонлар бўйича 128,2 фоизни ташкил этди.
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан буйруқ имзоланди (№104, 1.11.2021 й.) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Қарор 2-иловаси билан тасдиқланган “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 17-банди ижросини ташкил этиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
“Йўл харитаси”нинг 17-банди ижроси, жумладан университет ҳузурида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш ишларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширишга ОАК Бош илмий котиби (А.Шермухамедов) ва йўналиш бўйича бош мутахассис (М.Саипова)лар масъул этиб белгиланди.
2021 йилнинг 22 декабрь куни мазкур масала “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети раҳбарияти билан Самарқанд шаҳрида муҳокама қилинди.
Ҳозирги кунда университет ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Туризм ва спорт вазирлиги билан илмий-ташкилий ишлар амалга оширилиб, вазирлик томонидан ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар ОАКга тақдим этилди (23.12.2021 й.). Мазкур масала ОАК Раёсатининг 2021 йил 30 декабр куни ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилиб, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилди.
д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-42-сон “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№124, 13.12.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур қарор ижроси ОАК тартиб-қоида комиссиясида муҳокама қилиниб, институт номининг ўзгариши (“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети) ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонларда талабгорларни мустақил равишда тасдиқлаш кабилар юзасидан тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича тегишли кўрсатмалар ишлаб чиқилди.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқлаш ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кеннагшлар фаолиятини ташкил қилиш масалалари ОАК Раёсатининг декабрь ойи мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
е) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сон “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№130, 27.12.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур қарор ижроси ОАК тартиб-қоида комиссиясида муҳокама қилиниб, қарор 2-банди в) кичик банди, жумладан илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган таълим муассасаси (илмий ташкилот)да фаолият юритувчи олимлардан иборат бўлиши ҳақидаги талабнинг бекор қилинганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинди ва фаолиятда олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни тузиш ва уларнинг таркибини тасдиқлашда қарорда белгиланган мазкур талабга амал қилинишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори ОАК Раёсатининг 2021 йил 30 декабрдаги мажлисида муҳокама қилинди.
ё) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№131, 27.12.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур қарор ижроси ОАК тартиб-қоида комиссиясида муҳокама қилиниб, қарор 1-иловаси билан тасдиқланган 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб молиявий мустақиллик берилаётган 35 та давлат олий таълим муассасалари рўйхати маълумот учун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори ОАК Раёсатининг 2021 йил 30 декабрдаги мажлисида муҳокама қилинди.
5. Бошқа устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида ОАКда коррупцияга қарши ички назорат гуруҳи фаолияти йўлга қўйилиб, ОАК буйруғи (20.10.2021 й., №103) асосида қуйидаги 9 та ички идоравий ҳужжатлари тасдиқланди, жумладан “ОАКнинг коррупцияга қарши кўрашиш сиёсати”, “ОАКда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти”, “ОАКда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом”, “ОАКга алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти”, “ОАК ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома”, “ОАКда контрагентларни текширишга оид Йўриқнома”, “ОАКга ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома”, “ОАКда коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти”, “ОАКда коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом”, “ОАК ходимларининг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти”.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.Нарбаева томонидан 2021 йил 4 ноябрда тасдиқланган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги режасига мувофиқ Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 25 ноябрь куни ОАКда “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, ю.ф.д., проф. Б.Исмоилов ўз маърузаси билан иштирок этди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида корруп¬циявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ОАК ходим¬ларига кенг ёритиб берилди. Шунингдек, ОАК фаолиятида комплеанс-назорат тизимининг жорий этилиши, манфаатлар тўқна¬шувини олдини олиш механизмлари, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳасида очиқлиқ ва шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳозалар алмашинилди.
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 692-сон қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди (№112, 19.11.2021 й.) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. ОАК томонидан ҳарбий тарихни ўрганиш борасида ҳозирги кунда илмий тадқиқотлар олиб борилаётган докторлик диссертация ишлари мониторингини олиб бориш, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши тарихини ўрганиш, унда иштирок этган саркардаларимизнинг таржимоий ҳоли, мардонавор курашлари, қаҳрамонлик¬ларига бағишланган диссертация илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилган. Қарорда белгиланган вазифалар ижроси доирасида тарих фанлари йўналишида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларида тасдиқланганлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этилди (22.12.2021 й., №01-10/2640).
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 717-сон қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди (№119, 30.11.2021 й.) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом фаолиятда фойдаланишда маълумот ва ижро учун қабул қилинди. Маълумот учун: ОАК Раёсатининг қарори билан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” ихтисослиги киритилди (№292/5, 30.01.2021 й.).
Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” ихтисослиги бўйича илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш, диссертация илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар ОАКга тақдим этилди (26.11.2021 й., №45-8/8442). Мазкур масала ОАК Раёсатининг 2021 йил 30 декабр куни ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилиб, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳузурида 05.01.11-“Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилди.
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 декабрдаги «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 723-сон қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди (№122, 2.12.2021 й.) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси билан келишиладиган мансабдор шахсларнинг хорижий сафарига чиқишини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан кўриб чиқилиши ҳамда Ҳукуматга қуйидаги ҳужжатлар, жумладан хизмат сафарига юбориладиган номзодлар ва гуруҳ раҳбари бўйича таклифлар, хизмат сафарини молиялаш¬тириш манбалари; хизмат сафари бўйича кун тартибидаги масалаларни батафсил назарда тутувчи учрашув ва музокаралар графиги ҳамда ташриф дастури лойиҳаси; хизмат сафари давомида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи иш режаси; хизмат сафари бўйича муддатлар, мақсадлар, учрашувлар ва музокаралар бўйича маъруза матнлари ва тақдимот материаллари; хизмат сафарининг мақсадга мувофиқлиги, амалий аҳамияти ва кутилаётган натижаларни асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилиши маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
г) “Соғлом аёл-буюк келажак” ғояси билан Республикада спортнинг Гимнастрада (гимнастика барча учун) турини янада ривожлантиришга тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш Баёнида (02.11.2021 й., №31-31/1-2418) белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№108, 3.11.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. “Соғлом аёл-буюк келажак” ғояси билан Республикада спортнинг Гимнастрада (гимнастика барча учун) спорт мусобақаларида ОАК аёл ходимларининг хоҳишларига қараб иштирокини таъминлаш чоралари кўриш ва ғолибларни рағбатлантириш бўйича ОАКда спорт тарғибочиси (З.Исроилов) томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. ОАК ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида спорт кийимлари (2 турда), шахмат доскалари, бадминтон, футбол тўпи, турник ва бошқа спорт анжомлари билан таъминланди. ОАК ходимлари орасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни кенг тарғиб этиш ишларини амалга ошириш, соғломлаштириш, оммавий спорт бўйича тадбирларни ташкил қилиш бўйича Фанлар академияси бирлашган касаба уюшмаси билан ҳамкорликда қўшма қарор имзоланди. ОАК касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти тавсияси асосида (№10, 23.06.2021 й.) ОАК бўйича 2021 йил 25 июндаги 69а-сон буйруқ имзоланиб, унга кўра спортнинг турли хил мусобақаларида ғолиб бўлган ОАК ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан рағбатлантириб бориш йўлга қўйилди.
2021 йилнинг 13-20 май ва 16-17 декабрь кунлари ОАК аёл ходимлари ўртасида шашка спорт мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар муносиб тарзда рағбатлантирилди. Спорт тарғиботчиси томонидан мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилиб, соғломлаштириш ишлари юзасидан ходимларнинг пиёда юришларига алоҳида эътибор қаратилган. Иш хусусияти ва шароитидан келиб чиққан ҳолда жамоа орасида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариш йўлга қўйилди.
е) “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Маданий мерос агентлиги, мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идоралар ҳамда Хоразм вилоятида бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг Баёнида (№178, 18.11.2021 й.) белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ (№114, 19.11.2021 й.) имзоланди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг мазкур Баёни 8-банди ижроси, жумладан Республикада моддий ва номоддий маданий мерос соҳасида илмий изланиш олиб борган ва олиб бораётган тадқиқотчилар рўйхатини шакллан¬тириш ва улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали янги механизмини амалиётга жорий этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар (ОАК, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, ФА) томонидан тегишли илмий-ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.
ё) 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг йиғилиши 1-сон Баёнида (№01-12/1-2894, 30.11.2021 й.) белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ (№120, 1.12.2021 й.) имзоланди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Баёнда белгиланган топшириқларни муддатида сифатли ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Ишчи гуруҳ (Буйруқ №116, 25.11.2021 й.) томонидан Баён иловаларида, жумладан календарь, график, ҳаракатлар режалари ва схемада белгиланган вазифалар, тегишли ишчи гуруҳлар сўровига асосан зарур таҳлилий ва статистик материаллар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда белгиланган намуналарга мувофиқ шаклда тайёрлаган ҳолда Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этилди (№01-14/2492, 7.12.2021 й., №01-14/2493, 7.12.2021 й.).
ж) ОАК фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш юзасидан тизимли йўлга қўйилган бўлиб, жумладан қуйидагилар амалга оширилди:
ОАК веб-сайти орқали аттестация жараёнига оид барча маълумотлар илмий жамоатчилиикка тезкор етказилиши таъминланди;
диссертацияларни (ХДФУ ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно) ОАК тегишли ахборот тизимига жойлаштириш орқали диссертацияни илмий жамоатчилик томонидан электрон экспертизасини амалга ошириш тест режимида йўлга қўйилди (норматив ҳужжатлар тасдиқланиши асосида амалиётга тўлиқ жорий этилади);
матбуот конференциялари, брифинглар, интервьюлар мунтазам равишда ташкил этиб борилмоқда.
ОАК фаолиятини очиқлигини таъминлашда ижтимоий тармоқларга алоҳида эътибор берилмоқда. Масалан, веб-сайтининг бош менюсида алоҳида «Коррупцияга қарши курашиш» бўйича махсус саҳифа очилган. Мазкур саҳифада ушбу соҳада яъни олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимида коррупцияни олдини олиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва жараёнлар шаффофлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган тадбирлар тўғрисида (http://oak.uz/page/19), мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (http://oak.uz/pages/61) саҳифалари ташкил этилган. ОАК расмий веб сайти (http://oak.uz)да аҳоли билан қайта алоқанинг “тезкор алоқа” хизмати йўлга қўйилган; маълумотларни ОАКнинг Faсebook (https://www.facebook.com/oakuzbekistan/) ва Telegram (https://t.me/attestatsiya) ижтимоий тармоқларида очилган саҳифалари ёрдамида олиш имконияти яратилди ҳамда мазкур саҳифалар орқали олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид барча маълумотлар доимий ёритилиб борилмоқда.
з) 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вазирликлар, идоралар. хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро ҳокимимяти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисдаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг Баёнида (01.11.2021 й., 157-сон) белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№107, 3.11.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. ОАКда мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолиятни узлуксиз таҳлил ва назорат қилиб бориш йўлга қўйилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда ҳар қандай кўринишдаги қонунбузилишлари ҳолатларига йўл қўймаслик, уларга сабабчи бўлган ходимларнинг жавобгарлиги масаласини мунтазам кўриб бориш ишлари ташкил этилган.
Хисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва 10 та вилоятда (Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятлари) 3342 нафар илмий жамоатчилик билан 71 та учрашув ташкил этилиб, унда 2358 нафар ёш тадиқотчи иштирок этди, 915 та саволга тушунтириш берилди, 157 нафар изланувчининг масаласи жойида ҳал этилди 406 нафар изланувчига жойида услубий ёрдам кўрсатилди.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиб, юқори ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатлар ижроси тўлиқ таъминланди ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатларига ўз вақтида жавоб берилди.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича юқори ташкилотлардан 324 (233 та, 139%) та ҳужжат келиб тушиб, шу даврга белгиланган топшириқларнинг ижроси тўлиқ таъминланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг 288 (207 та, 139.1%) та жумладан 11 (6 та, 183,3%) та оғзаки ҳамда 277 (201 та, 137,8%) та ёзма мурожаатлари ҳисобга олинди. Барча мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди.
6. Соҳа бўйича мавжуд камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар. Мавжуд камчилик ва муаммолар:
Мавжуд камчилик ва муаммолар: 1) ОАК фаолиятини такомиллаштириш ва айрим функцияларини жойларга бериш; 2) илмий унвонлар ва илмий даражаларда мустақил тасдиқлаш ҳуқуқини ОТМ/ИТМларга босқичма-босқич бериб бориш; 3) аттестация талабларининг ягоналигини таъминлаш.
Уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар: 1) ОАК фаолиятини такомиллаш-тириш бўйича тегишли топшириқлар ижросини таъминлаш; 2) диссертациялар сифати ва самарадорлигини янада ошириш ҳамда аттестация талабларининг ягоналигини таъминлаш юзасидан низом талабларига тўла риоя қилинишини ташкил қилиш.
2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар.
1) Аттестация талабларининг ягоналигини таъминлаш; 2) Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, топшириқлари ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш.