Олий таълим ва илмий ташкилотлар раҳбарларига
Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбариятига
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёнини ракамлаштириш юзасидан муайян тадбирлар амалга оширилиб, 2021 йилдан бошлаб илмий даражалар ва илмий унвонларга оид барча хужжатлар ОАК билан тегишли ахборот тизимлари асосида хужжат алмашуви йўлга қўйилган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши 71-сон баёнида (27.06.2023 й.) аттестация жараёнига оид барча хужжат алмашувини иш бажарилган ташкилотлар ва илмий кенгашлар ўртасида тадқиқотчилар иштирокисиз электрон тарзда жўнатиш/қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланган.
Олий таълим ва илмий ташкилотлар раҳбарларидан мазкур тадбирни сифатли ташкил қилишда муассасалар илмий котибларига шарт-шароитлар яратиб бериш ва уларни қўллаб-қувватлашни амалга оширишга алоҳида эътибор беришларини сўраймиз.
Мазкур амалиётни самарали ташкил қилиш ва фаолият ўзлуксизлигини таъминлаш мақсадида муассасалар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар илмий котиблари учун ишчи семинари жорий йилнинг 26-28 июл кунлари график асосида ташкил этилмоқда.
Сиздан илмий котибларнинг ишчи семинарда иштирок этишлари учун амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.