- Asosiy sahifa
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
-
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ОАК ходимлари касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.
2. Одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ОАК ходимларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
3. ОАК ходимлари (ишга кираётган шахслар) Одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирган ҳолда таништириладилар.
4. ОАК ходимлари қонун ҳужжатлари ва Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ОАК ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади...
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ–2752-сонли қарори билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017–2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда мазкур дастурнинг тегишли бандари ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг идоравий чора-тадбирлар режасига мувофиқ қуйидагилар амалга оширилиб, жумладан:
Давлат дастури”нинг 22-банди ижроси юзасидан, жумладан мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар томонидан ўз мансаб ва хизмат вазифаларини бажариш сифатини ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўйича ОАК идоравий ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясига келишиш учун тақдим этилди.
Давлат дастуринниг 48-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 2017 йил 29 декабрдаги 3-сонли мажлис қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолатини, унинг жиҳатларини, кўламини, ўсиш суръатларини ҳамда тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини миллий, ҳудудий ва соҳалар кесимида ўрганишни назарда тутувчи ижтимоий, махсус, илмий, инновацион ва бошқа тадқиқотларни ўтказиш Режаси”нинг 18-банди ижроси бўйича қуйидагилар амалга оширилди...
-
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) Одоб-ахлоқ комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ОАК ҳузурида тузиладиган коллегиал орган бўлиб, Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳолатларини кўриб чиқувчи орган ҳисобланади.
3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади...
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering