- Asosiy sahifa
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
-
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Гулистон давлат университети ҳузуридаги Оқолтин саноат техникумининг кутубхонасида 2023 йил 14 апрель куни техникум ходимлари ва талаба-ёшлар иштирокида "Халқ Конституцияси билан бирга, халқчил давлат сари" шиори остида "Референдум ва ёшлар" мавзусида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Республика Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги вакили, Олий аттестация комиссияси юрисконсульти М.Масаидова маъруза қилиб иштирокчиларга референдум тўғрисида маълумот берди ҳамда Конституцияга таълим бўйича киритилаётган ўзгартиришларни тўлиқ ёритиб берди ва ўқувчилар томонидан Конституциясига киритилаётган ўзrартириш ва қўшимчалар бўйича саволларга жавоблар берди. Маърузада коррупцияга қарши курашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
-
Гулистон давлат педагогика институтининг Маданият саройида 2023-йил 11-апрел куни “Референдум – 2023: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида "Талабалар ашула ва рақс" ансамбли миллий қўшиқлар ижроси ташкил қилинди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги вакили М.Масаидова маъруза қилди.
М. Масаидова ўзининг маърузасида талабаларга референдум тўғрисида маълумот берди ҳамда Конституцияга таълим бўйича киритилаётган ўзгартиришларни тўлиқ ёритиб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича талабаларнинг саволларга жавоб берди. Маърузада коррупцияга қарши курашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. -
Гулистон давлат педагогика институтининг стадионида 2023-йил 8-апрел куни талаба-ёшлар ва ўқитувчи-мураббий иштирокида “Референдум – 2023: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида футбол бўйича “Ректор кубоги” баҳсларининг 3-тур доирасида ўйинлар бўлиб ўтди. Мазкур футбол тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги вакили М.Масаидова иштирок этиб, ўйин олдидан талабаларга референдум тўғрисида маълумот берди ҳамда Конституцияга таълим бўйича киритилаётган ўзгартиришларни тўлиқ ёритиб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича талабаларнинг саволларга жавоб берди. Маърузада коррупцияга қарши курашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
-
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида талаба-ёшлар ва профессор-ўқукитувчилар иштирокида 2023 йил 8 апрел куни “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир курсатувчи ҳуқуқбузарлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ОАК раиси А. Юсупов ҳам иштирок этиб, маъруза қилди. А. Юсупов ўз маърузасида тингловчиларга қонунлар устуворлиги борасида тушунчалар бериб, коррупциянинг нохуш иллатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
-
Сирдарё вилоятидаги олий таълим муассасалари муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар ва тизим ходимлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича жорий йилнинг 7 апрел санасида Гулистон давлат университети, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ва Гулистон давлат педагогика институти талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари билан буюк саркарда Амир Темур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий йуналишдаги тадбир бўлиб ўтди.
-
Сирдарё вилоятидаги олий таълим муассасалари муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тизимда тарғиб қилиш бўйича 2023-йил 6-апрел куни Гулистон давлат педагогика институтининг Маданият саройида 10 нафар профессор-ўқитувчилар ва 190 нафар талаба-ёшлар иштирокида “Референдум – 2023: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида “Қувноқлар ва зукколар” тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги вакили М.Масаидова маъруза қилди.
-
Юртимиз ёшларига Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни кенгроқ тушунтириш мақсадида Гулистон давлат университети, Тошкент кимё-технология института Янгиер филиали ва Гулистон педагогика института талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари ўртасида жорий йилнинг 1 апрел санасида “Коррупциясиз ҳаёт” акцияси маданий-тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда ОАК раиси А. Юсупов иштирок этиб мавзу доирасида иштирокчиларга батафсил тушунтириб ўтди.
-
ОАКда 2023-йил I чорак давомида ишга ротация қилинган раҳбар кадрлар тўғрисидаги маълумот
-
2023 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ОАК раиси А.Юсупов
илмий жамоа билан учрашиб, ОАКда олиб борилаётган ижобий ишлар, жумладан аттестация ҳужжатлари “Электрон ОАК” тизими орқали келиб тушаётгани, бунинг натижасида ОАК фаолияти самарадорлиги ошганлиги, ундан ташқари фаолиятни очиқ ва шаффофлигига эришилганлиги ҳақида маълумот берди. ОАК раиси тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар берди. -
2023 йил 10 март куни ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида ОАК бош илмий котиби А.Шермухамедов ходимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар билан учрашиб, диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар, ОАКда жорий этилган ҳужжат айланиш ахборот тизимлари, ОАК фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик маъруза қилиб берди. Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар берди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering