- Asosiy sahifa
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
-
ОАКда 2023-йил I-III чорак давомида ишга ротация қилинган раҳбар кадрлар тўғрисидаги маълумот
-
Жорий йилнинг 5 август куни Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида диссертация ва унинг авторефератларини расмийлаштириш, диссертация илмий янгилигини ёритиш, тадқоқот иши натижаларини жорий этиш, диссертация ишини ҳимоя қилиш жараёни, жумладан диссертацияни кўриб чиқиш муддатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси бош илмий котиби А.Шермухамедов, университет докторантлари ва мустақил изланувчилари иштирокида семинар ўтказди.
-
Жорий йилнинг 12-13 июль куни ОАК томонидан ташкил этилган навбатдаги ишчи семинар илмий кенгашлар фаолиятини низомлар талаблари асосида ташкил этишга қаратилди. Ушбу тадбирга педагогика фанлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раиси ва илмий котиблари жалб қилинди. Семинарда соҳада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги нималарга боғлиқлиги ва масъул ходимларнинг жараёндаги вазифалари ҳақида янада атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир доирасида кўзда тутилган режа асосида семинар иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш борасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов кенгроқ тушунчалар берди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди. -
2023 йил 7-8 июл кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим муассасаларида ОАК бош инспектори А.Зуфаров докторантлар, мустақил изланувчилар, ёш олимлар билан учрашиб, илмий фаолият олиб боришда, илмий даража диссертацияларини тайёрлашда яратилаётган имкониятлар, ОАК фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик ҳақида маъруза қилиб берди.
-
ОАКнинг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҳисобот
-
ОАКда 2023-йил I-II чорак давомида ишга ротация қилинган раҳбар кадрлар тўғрисидаги маълумот
-
2023-йил 7-8 июн кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Қорақалпоқ давлат университети ёшлар ойлиги доирасида “Билимимиз ва ақл-заковатимиз – халқ учун, юрт учун” рукни остида ёш педагоглар ва талабаларнинг маънавий-маърифий анжумани бўлиб ўтди, унда ОАК бош инспектори А.Зуфаров иштирок этиб, ёшларга илмий фаолият олиб боришда, илмий даража диссертацияларини тайёрлашда яратилаётган имкониятлар, ОАК фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик ҳақида маъруза қилиб берди.
-
Сардоба тумани касб-ҳунар мактабида 2023 йил 19 апрел куни “Келажагимга овоз бераман” шиори остида “Референдум ва ёшлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Олий аттестация комиссияси юрисконсулти М.Масаидова иштирок этиб, ёшларга Конституциянинг аҳамияти ҳақида гапириб берар экан коррупциясиз жамият қуришда ёшларнинг иштироки муҳмлигини таъкидлаб ўтди.
-
Гулистон давлат педагогика институтининг маданият саройида 2023-йил 18-апрел профессор-ўқитувчилар иштирокида "Референдум - 2023: Келажаrинr учун овоз бер!" шиори остида ҳуқуқий-тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирида ОАК ходими М.Масаидоава иштирок этиб, Конституцияга таълим бўйича киритилаётган ўзгартиришларни тўлиқ ёритиб бериб, мавзу доирасида коррупцияга қарши курашда ёшлар ҳам фаол бўлиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Талабаларнинг саволларга жавоб берди.
-
Сирдарё вилоятидаги олий таълим муассасалари муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар ва тизим ходимлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича жорий йилнинг 17 апрел санасида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда ОАК раиси А.Юсупов ҳам иштирок этиб 4 нафар профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимлар қабул килинди. Шундан 2 нафар мурожаатчининг мурожаатлари жойида ҳал этилди ва 2 нафарига услубий жиҳатдан батафсил тушинтириш берилди. Қабулда ОАК раиси коррупцияга қарши курашиш мавзусида ҳам батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering