Sayt test rejimida ishlamoqda

Жорий йилнинг 12-13 июль куни ОАК томонидан ташкил этилган навбатдаги ишчи семинар илмий кенгашлар фаолиятини низомлар талаблари асосида ташкил этишга қаратилди. Ушбу тадбирга педагогика фанлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раиси ва илмий котиблари жалб қилинди. Семинарда соҳада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги нималарга боғлиқлиги ва масъул ходимларнинг жараёндаги вазифалари ҳақида янада атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир доирасида кўзда тутилган режа асосида семинар иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш борасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов кенгроқ тушунчалар берди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish