Sayt test rejimida ishlamoqda

Сирдарё вилоятидаги олий таълим муассасалари  муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг  мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар ва тизим ходимлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича жорий йилнинг 7 апрел санасида Гулистон давлат университети, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ва Гулистон давлат педагогика институти талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари билан буюк саркарда Амир Темур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий йуналишдаги тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ОАК раиси А. Юсупов иштирок этиб, иштирокчиларга Амир Темур сиймоси, унинг қонунлари ҳақида тўхталиб, Янгиланаётган Конституция ҳақидаги ҳам батафсил гапириб ўтди. Жумладан, маърузачининг қонун устувор мамлакатда фаровонлик бўлиши ва коррупцияга қарши кураш мавзусига оид фикрлари тингловчиларда қизиқиш уйғотди

Yangiliklarga obuna bo‘lish