Нематжанова Дилафруз Олим қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек ва инглиз тилларидаги сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лингвомаданий тадқиқи мавзусидаги 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисосликлиги бўйича 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2024-йил 2-сон В2024.2.PhD/Fil4680
Илмий раҳбар: Бабаева Салима Рузиевна, Филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05 рақамли Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: ф.ф.д (DSc), профессор Ғаниева Дилдора Азизовна, ф.ф.д (PhD) доцент Дадабоев Олимжон Ортиқович
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фразеологик ва паремиологик бирликлар прагматик, стилистик, маданий ва таржимавий жиҳатлар бўйича фарқланиши, паремиологик бирликлар ахлоқий-тарбиявий мазмуни ва кучли миллий-маданий бўёқдорлиги билан ажралиб туриши, улар таржимасида маданий контекст ҳал қилувчи омил бўлиб, эквивалент танлаш жараёни мураккаб экани аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларида сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликлар хабарнинг изчиллиги ва эсда қоларли бўлишини таъминлаб, фикрни мантиқий ва аниқ ифодалашга хизмат қилиши, тилнинг функсионал бойлигини ошириб, ифодани ихчам ва таъсирчан қилишдаги роли, контекстда урғу бериш ва маъно марказини аниқлаш воситаси сифатида қўлланиши шунингдек, семантик юк ва стилистик таъсирни кучайтиришдаги имкониятлари очиб берилган;
ўзбек тилида сонлар кўпроқ муболаға, образлилик ва маънавий-эстетик маъно юкламаси билан қўлланиши, инглиз тилида эса улар асосан аниқлик, эҳтимоллик ва ҳиссий ҳолатни ифодаловчи функсионал бирлик сифатида талқин этилиши далилланган;
ўзбек ва инглиз бадиий матнларида сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг таржимасида маъновий, маданий, структуравий ва коннотатив эквивалентлик масалалари таҳлил қилиниб, уларнинг таржимавий мослашуви батафсил асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ўзбек ва инглиз тилларида сон компонентли фразеологик бирликларнинг лисоний тадқиқи мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек ва инглиз тиллардаги сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликлардаги сонларнинг функсионал жиҳатдан хабарнинг изчиллиги ва эсда қоларли бўлиши, тилнинг функсионал бойлиги, контекстга мослашиш ва урғу бериш ҳамда семантик ва стилистик таъсир каби тўрт вазифани бажаришни ўрганиши давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209.  “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган. (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-апрелдаги №01/4-1753-сон маълумотномаси). Натижада, сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лисоний тадқиқи борасида сурилган янгича қарашлар лойиҳа самарадорлигини ва илмий аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тиллардаги фразеологик ва паремиологик бирликлар прагматик, стилистик, маданий ҳамда таржимавий жиҳатлар бўйича фарқланган; – ўзбек ва инглиз тилларида “етти”, “уч” ва “қирқ” сонлари рамзий маънода миллий анъаналарда маънавий мукаммаллик, синов ва илоҳий тартиб тушунчаларини акс эттириши аниқланиши давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган. (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-апрелдаги №01/4-1754-сон маълумотномаси). Натижада, сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лингвокултурологик жиҳатларини аниқлаш усулларини илгари суриш ҳисобига лойиҳа учун тайёрланган материаллар мазмун жиҳатдан мукаммаллашган.
ўзбек ва инглиз тилларидаги фразеологик ҳамда паремиологик бирликларнинг прагматик, стилистик, маданий ва таржимавий жиҳатлари бўйича фарқланиши, хусусан сон компонентли бирликларнинг контекстга мослашиш ва урғу бериш, семантик ва стилистик таъсир кўрсатиш каби функсионал жиҳатлари таҳлиллари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телеканали томонидан 2024 йил декабр ҳамда 2025 йил январ ва феврал ойларида эфирга узатилган. “Жаҳон адабиёти” ва “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-майдаги №05-09-625-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва инглиз тилларидаги сон компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг прагматик функсиялари контекст ва нутқ эгасининг мақсадига кўра эътироз билдириш, танбеҳ бериш, маслаҳат бериш ва тарғибот мазмунларини ифодалаши билан боғлиқ далиллар, телекўрсатув ссенарийларининг ғоявий ва услубий асосларини белгилашда муҳим манба сифатида қўлланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish