8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Олий аттестация комиссиясида “Ҳамиша эъзоз ва эътибордасиз!” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ОАК раҳбарияти ва жамоа аъзолари иштирок этиб, муассасада фаолият юритаётган хотин-қизларни ушбу қутлуғ айём муносабати билан самимий муборакбод этдилар.

Сўзга чиққанлар юртимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса таълим, илм-фан, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этдилар. Бунда мамлакатимиз бўйлаб “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтлидир” шиори остида “Аёлларни эъзозлаш ойлиги” асносида хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, сиҳат-саломатликларига эътибор бериш бўйича комплекс тадбирлар ташкил этилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида муассасада узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, ўзининг масъулиятли ва фидокорона меҳнати билан жамоада ҳурмат қозонган хотин-қизларга алоҳида миннатдорлик билдирилди.
Байрам муносабати билан барча хотин-қизларга гуллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган тадбир иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади ҳамда жамоада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлади.
ОАК Ахборот хизмати