Низомова Наргиза Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “макон” консептини ифода этувчи бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5093.
Илмий раҳбар: Ганиева Дилдорахон Азизовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Йўлчиев Каҳҳор Вахобович филология фанлари доктори, дотцент; Дустбоева Наргиза Тург’унпулатовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “макон” консептини ифода этувчи бирликларни таҳлил қилиш орқали мазкур консептнинг семантик, морфологик, лингвокультурологик, прагматик жиҳатларини чоғиштирма тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида “макон” тушунчасини ифодаловчи лисоний воситалар лексик парадигмасининг чоғиштирма таҳлили асосида инглиз тилидаги 78 та, ўзбек тилидаги 114 та лексемалар семантик таркибидаги “локаллик”, “яшаш” ва “ҳаёт кечириш” каби семалар мавжуд бўлиши ҳамда констектуал вазиятда ушбу семалардан бири намоён бўлиши исботланган;
инглиз тилида макон ифодаловчи -ment, -y (-ry, -ary, -ery), -land, -place, -space, ўзбек тилидаги -loq, -iston, -goh, -zor, -xona каби аффикслари фаол қўлланиши, шунингдек, инглиз тилидаги in, on, under, behind каби предлоглар, ўзбек тилидаги жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиклари орқали маконга ишора қилиниши асосланган;
турли лингвомаданий муҳитларда “макон” консептининг паремиялар орқали воқеланиши ёритилиб, бунда ўрин-жой паремиологик воситалари инглиз тилидаги 93 та ва ўзбек тилидаги 84 та фразеологик бирликлар ҳамда инглиз тилидаги 34 та ва ўзбек тилидаги 39 та мақоллар таҳлилга тортилиб, иккала халққа хос миллий-маданий белгиларни акс эттириши аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги “макон” консептини ифодаловчи лисоний бирликларнинг коммуникатив-прагматик жиҳатлари инглиз тилидаги “Let’s meet at my place”, “There’s no place like home”, “I need my own space”, ўзбек тилидаги “ер тишламоқ”, “боши кўкка етмоқ”, “тўрт томонинг қибла” каби консептуал метафоралар ва турғун ифодалар билан ёритилиб, бадиий матнлардаги мисоллар билан далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
инглиз ва ўзбек тилларида “макон” консептини ифодаловчи бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги “макон” тушунчасини ифодаловчи лисоний воситалар лексик парадигмасининг чоғиштирма таҳлили асосида инглиз тилидаги 78 та, ўзбек тилидаги 114 та лексемаларнинг “локаллик”, “яшаш” ва “ҳаёт кечириш” каби семалар мавжуд бўлиши ҳамда контектуал вазиятда ушбу семалардан бири намоён бўлиши исботланганлигига доир илмий натижа ва хулосаларидан 2022-2023-йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги F3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фольклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Хореография Академиясининг 2024-йил 23-октябрдаги 1/04-133-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари мукаммаллаштирилган ва илмий-амалий далиллар билан бойитилган;
маконни ифодаловчи инглиз тилидаги -y (-ry, -ary, -ery), -land, -place, -space, ўзбек тилидаги -loq, -iston, -goh, -zor, -xona каби аффикслари фаол қўлланиши, шунингдек, инглиз тилидаги in, on, under, behind каби предлоглар, ўзбек тилидаги жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиклари орқали маконга ишора қилиниши асосланганлиги ва турли лингвомаданий муҳитларда “макон” консептининг паремиялар орқали воқеланиши ёритилиб, бунда ўрин-жой паремиологик воситалари инглиз тилидаги 93 та ва ўзбек тилидаги 84 та фразеологик бирликлар ҳамда инглиз тилидаги 34 та ва ўзбек тилидаги 39 та мақоллар таҳлилга тортилиб, ушбу бирликлар иккала халққа хос милли-маданий белгиларни акс эттириши аниқланганига доир хулоса ва тавсиялардан 2023-2024-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-октябрдаги 26-36-914-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашган ва эшиттиришларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар томошабинларнинг турли тизимга мансуб тилларга хос сўз бойлигини оширишда, ҳамда “макон” консептига доир масалаларнинг илмий жиҳатдан ўринли қўллашда муҳим аҳамият касб этган;
чоғиштирилаётган тиллардаги “макон” консептини ифодаловчи лисоний бирликларнинг коммуникатив-прагматик жиҳатлари инглиз тилидаги “Let’s meet at my place”, “There’s no place like home”, “I need my own space”, ўзбек тилидаги “ер тишламоқ”, “боши кўкка етмоқ”, “тўрт томонинг қибла” каби консептуал метафоралар ва турғун ифодалар билан ёритилиб, бадиий матнлардаги мисоллар билан далилланганига доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган AL-FDU2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона давлат университетининг 2025-йил 23-январдаги 04/462-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари бойитилиб, таҳлил жараёни мукаммаллаштирилган.