Менгбоев Азизбек Алижон ўғлининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Инглиз ва ўзбек тилларидаги байрам ва ўйин номларининг лингвомаданий тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2024.4.PhD/Fil5328.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Нармуратов Зайниддин Раджабович, филология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/24.09.2025.Fil.197.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор, Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги инглиз ва ўзбек тилларидаги байрам ва ўйин номларининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида инсон ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлган ижтимоий-сиёсий, маданий, маънавий-маърифий, санъат, спорт, табиат билан боғлиқ тадбирларнинг атоқли номлари миллий ва халқаро анъана, урф-одат ҳамда расм-русумлар каби омиллар интеграциясида байрам номларини ҳосил қилиши далилланган;
қиёсланаётган тиллардаги миллий халқ ўйин номларининг семантик майдони ҳар икки халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, миллий менталитети, дунёқараши, маданий хотираси, анъанаси ва лингвистик тафаккури каби омиллар негизида воқеланиши аниқланган;
ўзбек тилида байрам номлари байрам, ҳайит, кун, фестивал, концерт, кўрик-танлов, кўргазма каби геортонимик индикаторлар воситасида ҳосил қилинса, инглиз тилида Cарнивал, Феаст, Анниверсарй, Жубилее, Cеремонй, Рите каби геортонимик индикаторлар устиворлигида шакллангани исботланган;
инглиз халқ ўйин номлари линвомаданий хусусиятлари диний маросимлар, баҳорги ҳосил байрамлари, фолклорий мифологик тасаввурлар, ички қадриятлар ва аграр жамиятнинг дунёқарашини акс эттирса, ўзбек халқ ўйинлари асосан уруғ-аймоқ тизими, жисмоний куч, деҳқончилик ва чорвачилик анъаналари, оила ва насл-насабга ҳурмат билан боғлиқ эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги байрам ва миллий халқ ўйин номларининг лингвомаданий тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида инсон ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлган ижтимоий-сиёсий, маданий, маънавий-маърифий, санъат, спорт, табиат билан боғлиқ тадбирларларнинг атоқли номлари миллий, халқаро анъана, урф-одат ва расм-русумлар каби омиллар интеграциясида байрам номларини ҳосил қилишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-апрелдаги №01/4-1330-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги байрам ҳамда миллий халқ ўйин номларининг семантикаси, уларнинг лингвомаданий таҳлили асосида замонавий лексикологияга доир муаммоларнинг ечимини топишнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги миллий ўйин номларининг семантик майдони ҳар икки халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, миллий менталитети, дунёқараши, маданий хотираси, анъанаси ва лингвистик тафаккури каби омиллар негизида воқеланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-апрелдаги №01/4-1608-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда келтирилган фикр-мулоҳазалар инглиз ва ўзбек тилшунослигида байрам ҳамда миллий ўйин номларининг лингвомаданий хусусиятларини ёритишда муҳим илмий манба сифатида хизмат қилган;
ўзбек тилида байрам номлари байрам, ҳайит, кун, фестивал, концерт, кўрик-танлов, кўргазма каби геортонимик индикаторлар воситасида ҳосил қилинса, инглиз тилида Cарнивал, Феаст, Анниверсарй, Жубилее, Cеремонй, Рите каби геортонимик индикаторлар устиворлигида шаклланганига оид хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалида “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” эшиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг 2025-йил 7-апрелдаги №05-09-430-сон маълумотномаси). Натижада илмий изланувчиларга, талабаларга инглиз ва ўзбек халқларининг анъаналари, урф-одатлари, турмуш тарзини қиёслаш имкони пайдо бўлган, маънавий қадриятлар тизимида алоҳида ўрин эгаллаган байрам, ўйин, маросимлар, халқ оғзаки ижоди намуналари бўйича лингвокултурология, этнолингвистика каби йўналишлар доирасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳажми кўпайгани ҳақида хорижий тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган.