Хайитова Дилшода Муроджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимли тилларда колоронимларнинг когнитив, лексикографик ва функционал хусусиятлари” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil3981.
Илмий раҳбар: Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSс.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Илҳомжон Мадраҳимов, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори Манзура Абжалова.
 Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар доирасида колоронимларнинг семантик, когнитив, лексикографик, функционал хусусиятларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий маданиятнинг асосий елементи сифатида ранг ва унинг когнитив, фалсафий ва лингвистик талқинлари, ўрганилаётган тиллардаги ранглар тизими ҳамда бу тизимнинг умумий ва миллий ўзига хос хусусиятлари тавсифланган;
тилларда колоронимлар рамзийлигининг универсаллиги, яъни рангларнинг турли тил жамоалари миллий олам манзараси билан боғлиқ умумий фалсафий талқини (жумладан,  оқ – мукаммаллик, поклик; қора – ёвузлик; сариқ – хиёнат, касаллик ва карантин; яшил – ёшлик, исломий талқинда – жаннат; қизил – севги, еҳтирос ва навқиронлик белгиси еканлиги, шунингдек, унинг олов, дўзах, азоб каби рамзий маъноларни ифодалаши); мазкур тил маданиятларида ранглар билан боғлиқ асосий тушунчалар – ранг ва унинг туслари, яъни иккиламчи ранглар колоронимнинг семантик таркибини ҳосил қилиши; тилда ранг ифодаси хроматик (ранглилик) ёки акроматик  (беранглик/рангсизлик) тарзда намоён бўлиши; ўзбек, инглиз ва рус тиллари доирасида рангларнинг лингвистик парадигмаси ва терминологик тизими, когнитив майдони, ассоциатив таркиби (муайян ранг билан боғлиқ ҳолда тасаввур етиладиган тушунчалар тизими) ҳамда семантик таснифи ёритилган;
ҳар бир ранг белгисининг семантик жиҳатдан кўп босқичли консептуал тузилма эканлиги; барча тилларда колоронимлар ҳам ижобий, ҳам салбий маъноларни ифодалаши (масалан, сариқ ранг ўз тараққиёти давомида “ғоявий жиҳатдан, онг ва эътиқоди жиҳатидан заҳарланганлар, бедаво дардга чалинганлар” рамзи сифатида салбий маъно касб этган); лексикографик манбалар, хусусан, ранглар луғати, изоҳли, ассоциатив ва таржима луғатларига таянган ҳолда колороним ҳақидаги миллий-маданий қарашлар, масалан, олам асосини 3 ранг – оқ, қора, қизил (асосий ранглар триадаси) ташкил етиши; яшил рангнинг умид, баҳор, ёшлик, жаннат каби бирламчи ассоциациялари; экология, рашк ва касаллик ифодаси билан боғлиқ иккиламчи – замонавий ассоциациялари ва уларнинг инсон ҳаётий тажрибаси билан боғлиқлиги; шунингдек, табиий-физиологик ранглар (дунё тилларида улар 11 та) – – blue (синий/ кўк); green (зеленый/ яшил); red (красный/ қизил); yellow (желтый/сариқ); orange (оранжевый/ апелсинранг); brown (коричневый/ жигарранг); black (черный/ qora; white (белый/ oq); gray (серый/ кулранг); purpl(фиолетовый/ бинафшаранг); pink (розовый/пушти колоронимларининг ҳосилавий ҳамда рамзий маънолари асосланган
турли тизимли тилларда иккиламчи колоронимлар (деривация асосида ҳосил қилинган ранглар)нинг шу хусусият аниқланган обект ва предметга тегишлилиги ёки ранглардан бирининг унга (гуллар; резаворлар; мевалар, сабзавотлар; ёнғоқ ва дон; озиқ-овқат маҳсулотлари; ҳайвонлар ва қушлар; тоғ жисмлари ва минераллар; қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва рангли тошлар; металлар; металл қотишмалари; кристалли ва чанг моддалар; органик, биоорганик ва ноорганик моддалар; турли хомашёларга) хос бўлиши; бадиий матнда рангларнинг полисемантик ва функционал хусусиятлари ижодкор услубини шакллантиришда асосий восита эканлиги мисоллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 тилларда колоронимлар рамзийлигининг универсаллиги, бундай маъноларнинг бирламчи ранглар билан ифодаланиши, мазкур тил маданиятларида ранглар билан боғлиқ асосий тушунчалар, ранг ва туслар колоронимнинг семантик таркибини ҳосил қилиши, тилда ранг ифодаси хроматик ёки акроматик тарзда намоён бўлиши; турли тизимли тиллар доирасида рангларнинг лингвистик парадигмаси ва терминологик тизими, когнитив майдони, ассосиатив таркиби, семантик таснифи ҳақидаги хулосалардан Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-франсузча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 04.02.2025 й. 1/04-180-сон маълумотномаси). Натижада ранг номинациялари ҳақидаги қарашлар лойиҳа мазмунини илмий-назарий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган; 
муайян ранг белгисининг семантик жиҳатдан кўп босқичли тузилма эканлиги, ҳар бир тилда колоронимлар ҳам ижобий, ҳам салбий маъноларни ўз ичига олиши, улар ранг ҳақидаги архетипик ғояларга асосланиши ҳамда бирламчи ассоциациялар ва инсон тажрибасига асосланиши, шунингдек, рангларнинг табиий-физиологик, ҳосилавий ва рамзий маънолари билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 10.03.2025 й. 1/04-195-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўплами материаллари, яъни электрон луғатлар, луғат мақолалари тўлдирилган; 
турли тизимли тилларда иккиламчи колоронимларнинг шу хусусият аниқланган обект ва предметга тегишлилиги ёки ранглардан бирининг унга хос бўлиши, бадиий матнда уларнинг полисемантик ва функсионал хусусиятлари ижодкор услубини шакллантиришига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли дастурлар cценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 04.02.2025й. 26-36-951-сон маълумотномаси). Натижада 2023-2024-йилларда мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish