Аннақулова Шохиста Шавкат қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Глобаллашув даври ўзбек тилида неологизмлар, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3250 
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ғулом, филология фанлари номзоди. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Хакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари номзоди Аҳмедова Наргиза Шихназаровна.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув даврида ўзбек тилидаги неологизмларнинг семантик ва деривацион хусусиятларини, лексикографик масалаларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дунё тилшунослигида неологизм тушунчасига бўлган турлича қарашлар, неология ва неографиянинг фанда алоҳида йўналиш сифатида шаклланиш жараёнлари аниқланиб, тил луғавий қатламида янги сўзларни пайдо қилувчи сиёсий қарамлик, кашфиётлар, иқтисодий ривожланиш, ҳамкорлик каби бир қатор омиллар тавсифланган;
неологизмнинг янгилик мақоми моҳияти, унинг ушбу мақомдаги ёндош тушунчалардан фарқи – окказионализмнинг ноодатий ясалмалиги, янги терминнинг тор доира, соҳагагина оидлиги, янги номнинг махсус янги тушунчага эга бўлмаслиги аниқланган;
ўз қатлам неологизмларини ясашда аффиксация – дастурчи, ўтказма, композиция – ёнкамера, кибержиноят, семантик – ҳавола, саҳифа усулларининг фаоллиги асосланган;
неологизмларнинг “шахс”, “предмет”, “белги”, “ҳаракат” лексик-семантик гуруҳлардаги ўзига хос деривацион хусусиятлари баҳоланиб, “шахс” ва “предмет” гуруҳлари нисбатан кенг кўламга эга эканлиги мисоллар билан далилланган;
ўзбек тилида махсус неологизмлар луғатини яратиш учун асос бўла оладиган неологизмни танлаш, манбалар билан ишлаш, сўзнинг шакл ва тузилишини таҳлил қилиш каби принциплар тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Глобаллашув даври ўзбек тилидаги неологизмлар” мавзусидаги тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тилида махсус неологизмлар луғатини яратишда бир қатор принциплар: неологизмни танлаш мезонлари, манбалар билан ишлаш, сўзнинг шакл ва тузилишини таҳлил қилиш, иллюстратив мисоллар ва умумий изоҳли луғатларда янги сўзларни акс эттиришга сабаб бўладиган тушунча ва маънонинг аниқлиги, қўлланилиш частотаси, тил меъёрларига мослиги каби жиҳатлар тавсифидан, неологизмнинг янгилик мақоми моҳияти, унинг ушбу мақомдаги ёндош тушунчалардан фарқи – окказионализмнинг ноодатий ясалмалиги, янги терминнинг тор доира, соҳагагина оидлиги, янги номнинг махсус янги тушунчага эга бўлмаслиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛ-662204328-рақамли “Спорт терминларининг ўзбек тилидаги изоҳли лугʻатини тузиш ва нашр қилиш” (луғатнинг мобил иловаси ва вебсайтини яратиш) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 30-июлдаги 3/1255-1863-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг замонавий ўзбек тилшунослигидаги янгиланишлар, янгидан янги тушунчалар ва терминлар билан тўлдирилишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтади.
неологизмларнинг “шахс”, “предмет”, “белги”, “ҳаракат” лексик-семантик гуруҳлардаги ўзига хос ҳосил бўлиш хусусиятлари баҳоланган ва “шахс”, “предмет” гуруҳлари нисбатан кенг кўламга эга эканлигига оид фикрлардан Қорақалпоқ давлат университетида 2024 – 2025-йилларда бажарилган АЛ-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01-22-04/932-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада тадқиқот иши антологияни яратишда зарурий манба вазифасини бажарган. 
дунё тилшунослигида неологизм тушунчасининг пайдо бўлиши, неология ва неографиянинг алоҳида йўналиш сифатида шаклланиши, ўрганилиши, тил луғавий қатламида янги сўзларни пайдо қилувчи сиёсий қарамлик, кашфиётлар, иқтисодий ривожланиш, ҳамкорлик каби бир қатор омиллар тавсифланган ўринлардан ва ўз қатлам неологизмларини ясашда аффиксация – дастурчи, ўтказма, композиция – ёнкамера, кибержиноят, семантик – ҳавола, саҳифа усулларнинг фаоллиги борасидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали ижодкорлари томонидан “Агар” кўрсатувининг айрим сонларини тайёрлаб эфирга узатишда фойдаланилган. Натижада телекўрсатувнинг фактик материаллар билан бойитилишига ва мазмунли бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish