Бердибекова Ҳулкар Мавлоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Фалсафага оид терминларнинг лексикографик талқини” 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослигидан. Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil13999
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазарова Гулжаҳон Умирзаковна филология фанлари доктори, профессор; Убайдуллаева Мафтуна Азаматовна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек тилининг изоҳли луғатлари ва “Фалсафа энциклопедик луғати”да келтирилган фалсафага оид терминларни лексикографик жиҳатдан тадқиқ қилиш, терминлар тавсифини мукаммаллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фалсафага оид терминларнинг лексикографик тизими илк бор комплекс тарзда ўрганилиб, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ИИ (56 та), В (86 та) ва ВИ (85 та) жилдларидаги терминлар ҳамда “Фалсафа энциклопедик луғати”даги 466 та (шундан 94 таси шахс номлари) терминлар статистик, генеологик (генетик-этимологик) ва шаклий тузилиш жиҳати статистик таҳлил орқали очиб берилган;
фалсафага оид терминлар ўртасидаги семантик муносабатлар: гипер-гипонимия тизимидаги кенг (гипероним) ва тор (гипоним) тушунчалар ўзаро муносабатига асосланиши аниқланиб, терминларда эквонимик муносабатлар, омонимлик ва полифунксионаллик хусусиятлари илмий асосланган;
тадқиқ этилаётган ўзбек тилидаги фалсафага оид терминлар семантик маъновий гуруҳларга ажратилиб, лексеманинг мазмун томони бўлган семема ва семалар аниқланган ҳамда уларнинг семантик хусусиятлари: аниқлик, контекстга боғлиқлик каби жиҳатлари далилланган;
изоҳли луғатлар асосида янги терминологик луғат тузиш учун фалсафий терминларни танлаш мезонлари ишлаб чиқилиб, “аналогия”, “детерминизм” каби терминларга асосланган ҳолда иллюстратив мисоллар беришнинг илмий-назарий тамойиллари таклиф қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фалсафага оид терминларнинг лексикографик талқинига доир олинган илмий хулосалар асосида:
фалсафага оид терминларнинг лексикографик тизими илк бор комплекс тарзда ўрганилиб, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ИИ (56 та), В (86 та) ва ВИ (85 та) жилдларидаги терминлар ҳамда “Фалсафа энциклопедик луғати”даги 466 та (шундан 94 таси шахс номлари) терминлар статистик, генеологик (генетик-этимологик) ва шаклий тузилиш жиҳати статистик таҳлил орқали очиб берилган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172-сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (ТошДОъТАУнинг 2023-йил 04/1-1808-сон маълумотномаси). Натижада, амалий грант лойиҳасининг илмий-назарий жиҳатдан бойитилишига эришилган;
фалсафага оид терминлар ўртасидаги семантик муносабатлар: гипер-гипонимия тизимидаги кенг (гипероним) ва тор (гипоним) тушунчалар ўзаро муносабатига асосланиши аниқланиб, терминларда эквонимик муносабатлар, омонимлик ва полифунксионаллик хусусиятлари илмий асосланган натижалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси — ўзбек тилининг морфолексиони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” инновацион грант лойиҳасида татбиқ этилган (ТошДОъТАУнинг 2024-йил 04/1-2956-сон маълумотномаси). Натижада, корпус лингвистикаси учун муҳим бўлган терминларнинг семантик ва морфологик тузилишини белгилашда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
тадқиқ этилаётган ўзбек тилидаги фалсафага оид терминлар семантик маъновий гуруҳларга ажратилиб, лексеманинг мазмун томони бўлган семема ва семалар аниқланган ҳамда уларнинг семантик хусусиятлари: аниқлик, контекстга боғлиқлик каби жиҳатлари далилланган илмий хулосалари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172-сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (ТошДОъТАУнинг 2023-йил 04/1-1808-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилидаги фалсафага оид терминларнинг семантик муносабатларини ўрганиш бўйича амалий ёндашувлар такомиллаштирилган;
изоҳли луғатлар асосида янги терминологик луғат тузиш учун фалсафий терминларни танлаш мезонлари ишлаб чиқилиб, “аналогия”, “детерминизм” каби терминларга асосланган ҳолда иллюстратив мисоллар беришнинг илмий-назарий тамойиллари таклиф қилинган илмий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг ҳисобот йиғилишлари ва семинарларида муҳокама қилиниб, амалий фаолиятда қўлланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг 2025-йил 23-сонли маълумотномаси).
Натижада, ўзбек тилидаги фалсафий терминлар учун семантик тег категориялари ва модел тузиш алгоритмлари ишлаб чиқилиб, уларнинг амалий қўлланиш механизми шакллантирилган.
.