Тўрақулова Дилрабо Чори қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекча ҳикояларнинг корейсча таржималарида муқобилсиз лекcиканинг ифодаланиши” мавзусидаги 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3584.
Илмий раҳбар: Ходжаева Нилуфар Бекмуратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Хомидов Хайрулла Худоёрович, филология фанлари доктори, профессор; Каланова Дилноза Темуровна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ўзбек тилидан корейс тилига бадиий таржимада муқобилсиз лекциканинг умумфилологик хусусиятларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
муқобилсиз лекcика тушунчаси ва уни таснифлаш масаласи ҳар томонлама ёритилиб, лекcик, семантик, структур, стилистик, прагматик ҳамда семиотик мезонларга асосланган таснифлар мавжудлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди. Бу орқали муқобилсиз лекcика категорияларини бир неча лингвистик жиҳатларга кўра таснифлаш мумкинлиги исботланди;
турли таржимашунослик мактабларининг муқобилсиз лекcикага доир ёндашувлари қиёсланди, рус таржимашунослигида бундай бирликлар лекcик-семантик, структур, стилистик ва семиотик нуқтаи назардан ўрганиб келингани кўрсатилди. Корейс таржимашунослигида эса муқобилсиз лекcика ҳодисаси асосан таржима жараёнида пайдо бўлиб, унинг келиб чиқишига маданий, семантик, услубий, морфологик ва функционал тафовутлар сабаб бўлиши илмий далилланди;
муқобилсиз лекcика таркибига кирувчи реалия компонентлари озиқ-овқат ва миллий таом номлари, кийим-кечак, рўзғор буюмлари, диний истилоҳлар, ибораларнинг таржимадаги ўрни белгиланди. Мазкур бирликлар таржимасида қўлланган транслитерация, муқобил, эквивалент топиш, изоҳли таржима, умумлаштириш, тушириб қолдириш ва сўзма-сўз таржима каби усуллари фаоллиги аниқланди;
муқобилсиз лекcиканинг референсиал, прагматик ҳамда алтернатив каби асосий турлари таснифланди. Шунингдек, референсиал муқобилсиз лекcик бирликлардан: реалиялар, лакуна ва фразеологизмлар; прагматик муқобилсиз лекcик бирликлардан: қарғиш, дуо, мақтов сўзлар; алтернатив муқобилсиз лекcик бирликлардан: тапоним ва антропонимлар аниқланди. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекча ҳикояларнинг корейсча таржимасида муқобилсиз лексиканинг ифодаланиши тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ушбу тадқиқот натижалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бадиий таржима кенгаши ҳисобот йиғилишларида, Корея Республикасининг Квангжу шаҳрида ўтказилган ёзувчи адибларнинг ИХ халқаро конгресси тадбирларида ҳамда ёш ижодкорлар тўгараги маҳорат дарсларида фаол қўлланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 20-майдаги 01-03/589-сон маълумотномаси). Натижада ёш таржимонлар, ижодкорлар ва тадқиқотчиларда ўзбек насрининг замонавий бадиий изланишлари ҳамда муқобилсиз лексиканинг таржимаси соҳасида зарур билим ва кўникмалар шаклланишига хизмат қилган;
ўзбекчадан корейсчага бадиий таржимада муқобилсиз лексика таркибига кирувчи реалия компонентларининг миллий озиқ-овқат ва таом номлари, кийим-кечак, рўзғор буюмлари, диний истилоҳлар, ибораларнинг таржимадаги ўрни белгиланди. Мазкур бирликларни бошқа тилга ўгириш жараёнида қўлланган транслитерация, муқобил эквивалент топиш, изоҳли таржима, умумлаштириш, тушириб қолдириш ва сўзма-сўз таржима каби усуллар тизимли равишда аниқлаб берилди. Бу илмий хулосалар “Ёшлар телерадиоканали” ижодкорлари томонидан тайёрланган “Инновация” дастурида кенг қўлланилиб, тайёрланган материал мазмунининг бойлиги ва тингловчиларга далиллар асосида етказилиши учун замин яратди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканалининг 2024-йил 17-майдаги 14-05-69/1-сон маълумотномаси). Натижада эфирга узатилган намойишларнинг илмий далилларга бой бўлиши ва илмий-оммбоплигини таъминлаган;
ўзбек ҳикояларининг корейс тилига таржимасида муқобилсиз лексиканинг таржима қилиш усуллари, муқобилсиз лексикани таржимада бериш билан боғлиқ хулосалардан Корея Республикасининг Ҳонам университети таржима йўналишлари тадқиқотчилари учун илмий маъруза материаллари тайёрлашда фойдаланилди (Корея Республикаси Ҳонам университетининг 2024-йил 29-майдаги  маълумотномаси). Ушбу илмий ҳамкорлик Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида малакали таржимон мутахассисларни тайёрлаш ва таржимашунослик соҳасида илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Натижада, диссертатсия жорий этилган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган методик тавсиялар таржима амалиётининг сифатини ошириш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда ўзбек-корейс таржимашунослик мактаби ривожига муҳим ҳисса қўшмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish