Алимова Зилола Сайдарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий сиёсий дискурсда ҳарбий терминларнинг функсионал хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5032.
Илмий раҳбар: Эргашева Гули Исмоил қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор (Кенгаш аъзоси); Курганов Анвар Мухторович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Публицистик матнлардаги сиёсий дискурсда ҳарбий соҳага оид терминларни структур-семантик, прагматик ҳамда таржима хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: инглиз ва ўзбек тилларида ҳарбий терминларнинг пайдо бўлиши, интралингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида ривожланиб бориши ҳамда ҳозирги босқичдаги ҳолати, уларнинг ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиб бориш усуллари очиб берилган;
чоғиштирилаётган тиллар кесимида сиёсий дискурснинг бошқа (ҳарбий ва ОАВ) дискурс турлари билан гибридлашуви асосида ҳосил бўлган нутқ актларини ўрганиш асосида уларнинг ОАВда чоп этилган матнларда қўлланишига мувофиқ фаоллик даражаси ҳамда миқдорий кўрсаткичлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тиллари сиёсий дискурсида ҳарбий соҳага оид терминлар лексик-семантик хусусиятларини очиб бериш орқали ҳарбий соҳага оид кўп компонентли терминларнинг семантик, морфологик ва синтактик усуллар ёрдамида шаклланиш хусусиятлари асосланган;
инглиз ва ўзбек тиллари сиёсий дискурсида ҳарбий соҳага оид терминларни таржима қилишда юзага келадиган муаммолар ҳамда уларни бартараф қилишда қўлланиладиган турли таржима усуллари асосида уларнинг прагматик хусусиятларидан фойдаланган ҳолда адекват таржимага эришиш хусусиятлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сиёсий дискурсда ҳарбий терминларни тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида:
илмий тадқиқотда инглиз ва ўзбек тилларига мансуб ҳарбий терминларнинг ўзига ҳослиги, ҳарбий терминларнинг интралингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида ривожланиб бориши, уларнинг таркибий хусусиятлари, ҳарбий терминларнинг ифодаланиши ҳамда уларнинг амалий аҳамияти, мавзуни ёритишга оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлар доирасида 2021-2022-йилларда бажарилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 5-июндаги 04-01/2686-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида таклиф қилинган ресурслар натижалари унинг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
сиёсий дискурсда ҳарбий терминларнинг диахрон аспектда ўрганилиши, морфологик ва синтактик усуллар орқали ясалиши; инглиз ва ўзбек тиллари турли тил гуруҳларига мансуб бўлганлиги сабабли, терминларни инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишдаги муаммо ва ечимлари – таржиманинг модуляция, тасвирлаш, конкретлаштириш, умумлаштириш каби усуллари орқали ясалган ҳарбий терминларнинг илмий натижалари ИЛ-662204405 рақамли “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш (хорижий тил мисолида)” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 14-апрелдаги 04-01/14/1806-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган ресурслар таълим жараёни мазмунини бойитишга эришилган;
ҳарбий терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари аниқланиб, ҳарбий соҳага оид кўп компонентли терминларнинг семантик, морфологик ва синтактик усуллар ёрдамида шаклланиши, уларнинг матнларда ҳам салмоқли ўрин эгаллаб, коммуникатив функсиясини сақлаб қолиши ифодаланган, стратегик ҳаракатлар тавсифи ва можароларни ҳал қилиш усулларини ҳарбий терминларсиз тасаввур қилиб бўлмаслиги ҳамда ушбу таҳлил натижалари Ўзбекистон Республикаси Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда 2022-2024-йилларда амалга оширилган С-УЗ2800-21-ГР-3106 “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро инновацион грант лойиҳаси доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 4-июндаги 04-01/2672-сон маълумотномаси). Натижада таклиф қилинган тавсия ва хулосалар амалий лойиҳа ишланмаларини такомиллаштиришга асос бўлган;
ОАВда сиёсий дискурсга оид матнлар таркибида қўлланиладиган ҳарбий терминларни таржима қилиш жараёнида уларн прагматик хусусиятларидан фойдаланган ҳолда адекват таржимага эришиш усуллари, сўзловчининг нутқий ифодаси мақсади, нутқ тактикаси, пресуппосиция тушунчаларига тегишли жиҳатлари, иллокутив мақсад, натижа (хабарнинг информативлигини ошириш, эмоционал ҳолатни ўрганиш) кабилар таржимада муҳим ахамият касб этиши, аслиятнинг прагматиклигини сақлаб қолган ҳолда адекватликка эришиш методикаси ва мазкур босқични амалга ошириш усуллари натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телерадиоканали ДМ “Ўзбекистон 24” радиоканали “Муҳим мавзу” ва “Радиомулоқот” эшиттиришлари ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28 ноябрдаги 03-09-585-сон маълумотномаси). Натижада радио эшиттиришларнинг илмий методик ва амалий долзарблигини таъминлашга эришилган.