Шарипова Сабохон Абдиллажоновнанинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Медиадискурсда неологизмларнинг лексик-семантик ва прагматик хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги. (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.1.PhD/Fil4530
Илмий раҳбар: Қазақова Нозима Абдулбоқиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Султонова Шохиста Мухаммаджановна, филология фанлари доктори, профессор  (Илмий кенгаш аъзоси); Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: медиадискурсда қўлланган неологизмларнинг тил динамикаси, лисоний креативликдаги ўрни, юзага келиш механизмлари, лексик-семантик ва лингвопрагматик хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилнинг ижтимоий ва динамик ҳодиса сифатидаги ўзгарувчанлиги, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий, маиший, техник, технологик, илмий соҳалардаги янгиликларнинг лисоний ифодаланиши, лексикадаги эскириш ва янгиланиш жараёнлари ҳамда лингвокреативлик масалалари очиб берилган;
неологизмларнинг медиадискурсда информативлик, экспрессивлик, номлаш, интеллектуал, баҳолаш каби функсияларни бажариши ҳамда сиёсий, иқтисодий, маданий, маиший соҳалардаги неологизмларнинг лексик-семантик хусусиятлари асосланган;
ўзлашма неологизмларнинг калкалаш, транскрипсиялаш, транслитерация қилиш усуллари орқали қабул қилиниши ва бу жараёндаги ўзига хосликлар, ўзлашмаларнинг бевосита ёки билвосита қабул қилиниши масалалари инглиз, рус, япон тиллари, ўзбек ва бошқа туркий тиллардан олинган мисоллар асосида далилланган;
семантик неологизмларнинг шаклланиши, сўз маъносининг тараққиёти: торайиши ва кенгайиши, неологизмларнинг прагматик восита сифатидаги экспрессив функциялари ҳамда неологизмларни қўллашдаи коммуникатив муваффақияцизликка учраш ҳолатлари тилшуносликнинг тарихий ва замонавий мезонлари орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиадискурсда неологизмларнинг лексик-семантик ва прагматик хусусиятлари таҳлиллари асосида чиқарилган хулоса ва олинган натижалардан:
тилнинг ижтимоий ва динамик ҳодиса сифатидаги ўзгарувчанлиги, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий, маиший, техник, технологик, илмий соҳалардаги янгиликларнинг лисоний ифодаланиши, лексикадаги эскириш ва янгиланиш жараёнлари ҳамда лингвокреативлик масалалари очиб берилган ўринлардан Давлат грантлари дастурлари доирасида 2022-2024-йилларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” бўйича ИЛ-402104209 рақамли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-майдаги № 01/4-1815-сонли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа тил тараққиёти тадқиқотларга доир йанги назарий қарашлар билан бойитилган. 
неологизмларнинг медиадискурсда информативлик, экспрессивлик, номлаш, интеллектуал, баҳолаш каби функсияларни бажариши ҳамда сиёсий, иқтисодий, маданий, маиший соҳалардаги неологизмларнинг лексик-семантик хусусиятлари асосланган ҳамда ўзлашма неологизмларнинг калкалаш, транскрипсиялаш, транслитерация қилиш усуллари орқали қабул қилиниши ва бу жараёндаги ўзига хосликлар, ўзлашмаларнинг бевосита ёки билвосита қабул қилиниши масалалари инглиз, рус, япон тиллари, ўзбек ва бошқа туркий тиллардан олинган мисоллар асосида далилланган хулосалардан 2023-2024 йилларда Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган чет тиллари институтида бажарилган КА107/2023-2024 рақамли “Эрасмус+ мобилитй програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган чет тиллари институтининг 2025-йил 28-апрелдаги 933-03-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа неологизмлар ва жамият тараққиёти, неологизм турлари ҳақидаги маълумотлар ҳақидаги илмий-назарий ва амалий қарашлар кенгайтирилган. 
семантик неологизмларнинг шаклланиши, сўз маъносининг тараққиёти: торайиши ва кенгайиши, неологизмларнинг прагматик восита сифатидаги экспрессив функциялари ҳамда неологизмларни қўллашдаи коммуникатив муваффақият-сизликка учраш ҳолатлари тилшуносликнинг тарихий ва замонавий мезонлари орқали исботланган натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил-миллат кўзгуси”, “Ахборот технологиялари ва Креатив индустрия бўйича кўргазма” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 6-майдаги 05-09-613-сонли маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситалари тилида пайдо бўлаётган янги сўзлар ва иборалар ҳақидаги фикрлар билан кўрсатувларнинг илмийлик, томошабоплик жиҳатлари ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish