Ибрагимова Лола Асатулло қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғлик-саломатлик мавзусига оид мақолларнинг структур-семантик ва лингвомаданий хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4655
Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Умурова Гузал Хотамовна, филология фанлари доктори (DSc) профессор, Уралова Ойсулув Поён қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саломатликка оид мақолларнинг прагматик мазмуни, семантик структураси, лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги паремиологик бирликлар таркибида муҳим ўрин тутадиган саломатликка оид мақолларнинг структур-семантикаси (яъни таркиб жиҳатидан мақол тузилишига мослиги ва маъно кўлами), лексик-семантик тузилиши (мақолларнинг антонимик ва синонимик хусусиятлари), уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қиёсий-типологик жиҳатдан очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги саломатликка оид мақолларнинг структураси (бош ва иккинчи даражали бўлаклар) мутаносиблиги ҳамда уларнинг қофиядошлик (омонимлик, паронимлик) тамойил ва қонуниятларига амал қилиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги саломатликка оид мақолларнинг нутқ жараёнидаги фаоллашуви мақсадли, экспрессив хусусиятга эга эканлиги, уларнинг прагматик мазмуни (коммуникатив ва нутқий-стратегик) лингвомаданий контекстда шакллангани исботланган;
қиёсланаётган тилларда саломатликка оид мақоллар таркиб жиҳатидан турғунлик кўрсаткичига эгалиги, уларнинг синтактик қолипини шакллантирувчи лисоний бирликларнинг синонимик ва антонимик таркиби мавжудлиги исботланган, ҳамда бу мақолларнинг нутқдаги функсионал (панд-насиҳат, танбеҳ, экспрессивлик ва ҳакозо) жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саломатликка оид мақолларнинг семантик-структур ва лингвомаданий хусусиятларининг қиёсий-типологик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги паремиологик бирликлар таркибида муҳим ўрин тутадиган саломатликка оид мақолларнинг структур-семантикаси (таркиб жиҳатидан мақол тузилишига мослиги ва маъно кўлами), лексик-семантик (мақолларнинг антонимик ва синонимик хусусиятлари) тузилиши, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қиёсий-типологик тадқиқи хулосаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 3-декабрдаги 03/3666-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа даражасида матннинг структур-семантикаси, морфо-семантик таркиби, қиёсий-типологик характерлари, паремиологияларнинг функсионал вазифасини белгилаш такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги саломатликка оид мақолларнинг структураси (бош ва иккинчи даражали бўлаклар мутаносиблиги) ҳамда уларнинг қофиядошлик (омонимлик, паронимлик) тамойил ва қонуниятларига амал қилиши бўйича эришилган натижалардан ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишида фойдаланилди. (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 21-февралдаги 83/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ишининг мазмуни саломатликка оид мақолларнинг лигвомаданий хусусиятлари, фолклорга хослиги, этнолингвистиканинг муҳим таркибий қисми сифатида баҳоланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги саломатликка оид мақолларнинг нутқ жараёнидаги фаоллашуви, мақсадли ва экспрессив хусусиятга эга бўлиши, ҳамда уларнинг прагматик мазмуни (коммуникатив ва нутқий-стратегик) лингвомаданий асосга оид натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан, 2022-2024 йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 3-декабрдаги 2651/02-сон маълумотномаси). Натижада, илмий лойиҳа матнининг мазмуни лисоний бирликларнинг синонимик, антонимик таркиби, функсиоанал жиҳатлари, лингвомаданий асослари ва прагматик вазифалари билан бойитилган;
қиёсланаётган тилларда саломатликка оид мақоллар таркиб жиҳатидан турғунлик кўрсаткичига эгалиги, уларнинг синтактик қолипини шакллантирувчи лисоний бирликларнинг синонимик ва антонимик таркиби мавжудлиги исботланган. Уларнинг нутқдаги функсионал (панд-насиҳат, танбеҳ, экспрессивлик ва ҳакозо) жиҳатлари бўйича эришилган натижалардан, Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил 25-ноябр куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг навбатдаги сонида, тадқиқотчи билан суҳбат олиб бориш давомида, диссертация илмий янгиликларини жонли эфирга узатиш орқали фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28-ноябр 01-07/401-сон маълумотномаси). Натижада, саломатликка оид мақолларнининг нутқда воқеланиши, уларнинг прагмалингвистик таҳлили ҳамда ижтимоий мақомга эгалигини ёритишга хизмат қилган.