Эрбутаева Шалола Уткировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида кўмакчилашиш ҳодисаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3318
Диссертация бажарилган муассаса: Самарқанд давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Эрматов Ихтиёр Ризоқулович;
филология фанлар доктори, профессор Уринбоева Дилбар Базаровна
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида кўмакчилашиш ҳодисасининг юзага келиш сабаблари ва тил тизимидаги ўрнини аниқлаш, кўмакчилашган ва кўмакчилашаётган бирликларнинг лисоний хусусиятларини таҳлил этиш ҳамда нутқий мулоқотдаги вазифасини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида сўз туркумлари аро кўчиш ҳодисасининг конверсия, деривация ва транспозициядан умумий ҳамда фарқли жиҳатлари аниқланиб, кўмакчилар юзага келишдаги аҳамияти очиб берилган;
мустақил сўзларнинг кўмакчилар томон силжиши, туркум сўзларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, таркибининг муттасил кенгайиб бориши, ўзаро муносабати, тарихий тараққиёти, лисоний мақоми, сўз туркумлари тизмидаги ўрни аниқланган;
кўмакчилашиш жараёнидаги бирликларнинг кўмакчисимон, кўмакчилашаётган, кўмакчилашган, тублашган каби турли босқичлари, морфологик тизимдаги ўрни, семантик сатҳда номустақил сўзлар қаторидан жой олиши, лингвистик моделлаштириш тамойиллари, функсионал-синтактик хусусиятлари асосланган;
кўмакчиларда ядро-переферия (марказ-қуршов) муносабатининг мавжудлиги, переферия (қуршов) очиқлиги сабабли маъно силжиши матннинг эмоционал-экспрессивлигини юзага келтириши турли бадиий ва публицистик матнлардан олинган фактик материаллар билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилшунослигида кўмакчилашиш ҳодисасини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилшунослигида кўчиш ҳодисасининг кўмакчи туркумига оид бирликларнинг юзага келишидаги аҳамияти бўйича тўпланган хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Натижада ушбу лойиҳанинг назарий қисмининг илмий асосланган хулосалар, далиллар билан бойитилишига хизмат қилган;
мустақил сўзларнинг ёрдамчиларга, хусусан, кўмакчилар томон силжиши, бу туркум сўзларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, таркибининг муттасил кенгайиб бориши, ўзаро муносабати, тарихий тараққиёти, лисоний мақоми, сўз туркумлари тизмидаги ўрни кабилар бўйича олинган хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 25-феврал 17.01/68-сон маълумотномаси). Натижада кўмакчиларнинг келиб чиқиши, тарихий тараққиёти, ушбу бирликларнинг шаклланиши ҳамда ривожланиши юзасидан лойиҳа материаллари бойиган;
кўмакчилашган ва кўмакчилашаётган бирликларнинг турли босқичлари, морфологик тизимдаги ўрни, семантик сатҳда номустақил сўзлар қаторидан жой олиши, функсионал-синтактик хусусиятларига оид “Ўзбек тилида кўмакчилар (кўмакчисимон, кўмакчилашаётган, кўмакчилашган, тублашган) ва юкламалар изоҳли луғати” дастурий мажмуаси яратилиб, Адлия вазирлигининг гувоҳномаси олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 8-августда рўйхатдан ўтказилган №ДГУ26530-сонли гувоҳномаси). Натижада луғатларда юзага келадиган айрим сўзларнинг семантикаси, грамматик вазифаси ҳамда тарихий этимологияси билан боғлиқ муаммолар ҳал этилган;
кўмакчилар нафақат грамматик бирлик, балки нутқий таъсирчанлик воситаси эканлиги, эмоционал-экспрессив маънолари юзасига оид хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Ассалом, Самарқанд” ва “Учқун” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 12-июндаги 01-07/205 маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.
Мазкур тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд бўлимининг шеърият ва адабий танқид кенгашларида, уюшма қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 14-июн №35-сонли маълумотномаси). Натижада сўз кўчиш ҳодисаси бевосита сўз ижодкорининг маълум бир лексемага окказионал маъно юклаши натижасида содир бўлиши англашилган.