Ни Геннадий Витальевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хаглунд ва ахиллобурсит деформациясининг диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар:  Умаров Файзулла Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, Кадиров Ифтихор Мураджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  эндоскопик кальканеопластикани оптималлаштириш орқали Хаглунд деформацияси ва ахиллобурситни жарроҳлик даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хаглунд деформацияси ва ахиллобурситнинг сурункали кечишида орқага  қайтмайдиган фиброз-дегенератив ўзгарган гиалиноз, хондроматоз, фибробластик қайта тузилиши ҳамда коллаген структураларининг васкуляризацияси ва дезорганизацияси камайиши каби жараёнлар яллиғланиш ҳолатининг сурункалашувига ва консерватив даволаш самарадорлигининг пасайишига олиб келиши асосланган;
касаллик давомийлиги ва гистологик ўзгаришлар орасида коррелятив боғлиқлик аниқланган, хусусан, касаллик 6–12 ой давом этган ҳолларда товон орқаси соҳасида экссудатив-пролифератив ўзгаришлар кузатилиши, бир йилдан ортиқ давом этган ҳолларда эса қўпол ривожланган фиброз ўзгаришлар устунлик қилиши ва экзостоз билан товон суяги тўқимаси ўртасида бирикиш зонаси кузатилмаслиги, вақт ўтиши билан патологик ўзгаришларнинг кучайиб бориши исботланган;
гипертрофияланган юмшоқ тўқималар шейвер ёрдамида тозаланиб, ахилл пайи бурсэктомияси амалга оширилиши амалиётида Хаглунд деформацияси ва ахиллобурситни эндоскопия ёрдамида даволашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилиши натижасида суяк экзостозининг чегараларини аниқлаш ва буршейвер орқали экзостозни олиб ташлаш имконини бериши, натижада асоратлар камайишига олиб келиши исботланган;
комплекс клиник-инструментал ва морфологик таҳлиллар асосида Хаглунд деформацияси ва ахиллобурситда жарроҳлик аралашувининг дифференциал танлов тактикаси асослаш мумкинлиги исботланган, товоннинг орқа соҳасидаги анатомо-функционал ўзгаришларни инобатга олган ҳолда оптимал кальканеопластика усулини танлаш алгоритмини ишлаб чиқишга имконият бериши ҳамда жарроҳлик даволаш самарадорлигини оширишга ва касалликнинг қайтадан пайдо бўлиш хавфини камайтиришга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 25-сентябрдаги 6-сон хулосасига кўра, илмий ишланмани бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида: 
биринчи илмий янгилик: Хаглунд деформацияси ва ахиллобурситнинг сурункали кечимида, қайтмайдиган фиброз-дегенератив ўзгарувчи гиалиноз, хондроматоз, фибробластик қайта тузилиши, ҳамда коллаген структураларининг васкуляризацияси ва дезорганизацияси камайиши каби жараёнлар яллиғланиш ҳолатининг сурункалашувига ва консерватив даволаш самарадорлигининг пасайишига олиб келиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиали клиникасида (10.10.2023 й.; №87/I) ва Андижон вилояти травматология ва ортопедия клиникасида (15.10.2023 й.; №11) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: AOFAS шкаласи бўйича эндоскопик аралашувдан ўтган беморларда натижалар статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада юқори бўлган: 3 ойда — 83,03±15,8, солиштирма гуруҳда — 76,45±17,06 (p=0.027);  шунингдек, 6 ва 12 ойда ҳам юқори кўрсаткичлар сақланган. Бу ҳаракат фаолияти ва ўз-ўзини парваришлаш қобилиятининг тез ва барқарор тикланишига далолат қилади, бу эса ижтимоий фаоллик ва меҳнатга қайтиш учун жуда муҳим ҳисобланади. Эрта операциядан кейинги асоратлар сони 4 баробарга камайган — 18,8% дан 4,8% гача (p=0.025). 12 ойдан кейинги МРТ натижалари қолдиқ ўзгаришларнинг камлигини кўрсатиб, ижобий натижанинг барқарорлигини ва қайта жарроҳлик эҳтимолининг пасайганини тасдиқлайди. Иқтисодий самарадорлиги: 1) Стационарда ётиш давомийлигининг 0,7 кунга қисқариши ҳар бир бемор учун тахминан 426000 сўм тежаш имконини беради. Бундан ташқари, шифохонада камроқ ётиш: тиббиёт ходимлари ва ресурсларга бўлган юкни камайтиради, койка-жойлар айланмасини тезлаштиради, тиббиёт муассасасининг ўтказувчанлик қобилиятини оширади. 2) Операция вақтидаги қон йўқотиш миқдори: асосий гуруҳда — 29,35±9,03 мл, солиштирма гуруҳда— 34,84±6,36 мл, фарқ — 5,49 мл (p=0.0017), бу эндоскопик усулда шикастланиш даражаси камроқ эканини ва қон йўқотиш хавфи пастлигини кўрсатади. 3) Операция давомийлиги: асосий гуруҳда — 36,4±10,3 дақиқа, солиштирма гуруҳда— 42,4±9,6 дақиқа, фарқ — 6 дақиқа (p=0.00044), бу эса операция блоки юкламаси юқори бўлган шароитда айниқса муҳим. Хирурглар усулни ўзлаштириб бориши билан операция вақти янада қисқараётгани қайд этилган. Хулоса: Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли даражада камайтиришга эришилади. Бу касалликнинг оғир босқичларини олдини олиш, меҳнатга яроқсизлик муддатини қисқартириш ва беморнинг функционал ҳолатини барқарорлаштириш ҳисобига амалга ошади;
иккинчи илмий янгилик: касаллик давомийлиги ва гистологик ўзгаришлар орасида коррелятив боғлиқлик аниқланган, хусусан, касаллик 6–12 ой давом этган ҳолларда товон орқаси соҳасида экссудатив-пролифератив ўзгаришлар кузатилиши, бир йилдан ортиқ давом этган ҳолларда эса қўпол ривожланган фиброз ўзгаришлар устунлик қилиши ва экзостоз билан товон суяги тўқимаси ўртасида бирикиш зонаси кузатилмаслиги, вақт ўтиши билан патологик ўзгаришларнинг кучайиб бориши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиали клиникасида (10.10.2023 й.; №87/I) ва Андижон вилояти травматология ва ортопедия клиникасида (15.10.2023 й.; №11) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: касаллик давомийлиги билан гистологик ўзгаришлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш орқали клиник қарорлар қабул қилиш учун танланган муҳим муддатларни асосли белгилаш имкони пайдо бўлди. Патологик жараённинг босқичларини — экссудатив-пролифератив босқичдан то аниқ ифодаланган фиброз тўқима трансформациясигача — ажратиш қуйидаги имкониятларни яратди: оператив аралашув учун кўрсатмаларни ўз вақтида белгилаш; даволашда асоссиз кечиктиришларнинг олдини олиш (бундан аввал бундай ҳолатлар анатомик қайтмас ўзгаришларга олиб келар эди);беморни юритиш тактикасида аниқлик ва самарадорликни ошириш; беморлар ҳаёти сифатини яхшилаш. Иқтисодий самарадорлиги: 1) Касалликнинг оғирлашган шакллари улушини камайтириш. Агар ўз вақтида аралашув амалга оширилмаса, беморлар кўпроқ кенг кўламли жарроҳлик аралашувларини, узоқ муддатли стационар даволаниш ва реабилитацияни талаб қиладилар. Ерта босқичдаги стандарт операциянинг ўртача қиймати: 2800000 сўм. Фиброз босқичдаги мураккаб операциянинг тахминий қиймати (узоқ муддатли стационар ва дори-дармонлар билан): 5500000 сўм. Бир бемор ҳисобидан тежамкорлик: 5500000 – 2800000 = 2700000 сўм. Хулоса: Экссудатив-пролифератив ўзгаришлар босқичида erta диагностика ва хирургик аралашув амалга оширилиши орқали бир беморга 4700000 сўмгача тежаш имкони яратилади. Бу соғлиқни сақлаш тизими учун молиявий юкни камайтиради ва касаллик оқибатларини яхшилайди;
учинчи илмий янгилик: гипертрофияланган юмшоқ тўқималар шейвер ёрдамида тозаланиб, ахилл пайи бурсэктомияси амалга оширилиши амалиётида Хаглунд деформацияси ва ахиллобурситни эндоскопия ёрдамида даволашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилиши натижасида суяк экзостозининг чегараларини аниқлаш ва буршейвер орқали экзостозни олиб ташлаш имконини бериши, натижада асоратлар камайишига олиб келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиали клиникасида (10.10.2023 й.; №87/I) ва Андижон вилояти травматология ва ортопедия клиникасида (15.10.2023 й.; №11) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эндоскопик жарроҳлик аралашуви учун кўрсатмаларни асосли равишда кенгайтириш орқали қуйидаги натижаларга эришилди: самарасиз консерватив даволаш давомийлигини қисқартириш ва шунга мувофиқ ҳолда клиник қарорларни тезроқ қабул қилиш имконияти яратилди; оғриқ синдромининг сабабини эрта бартараф этиш ва оёқ функциясини тиклаш орқали тиббий ёрдам самарадорлиги оширилди; узоқ муддатли ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларини қўллаш ва иммобилизация билан боғлиқ асоратлар сони камайтирилди; беморларнинг вақтинча меҳнатга яроқсизлик муддати қисқартирилди ва уларнинг кундалик ҳамда касбий фаолликка тезроқ қайтиши таъминланди; эндоскопик усулнинг кам шикастлантирувчи хусусияти ва тез тикланиш ҳисобидан беморлар қониқиш даражаси ошди. Иқтисодий самарадорлиги: 1) Узоқ муддатли консерватив даволаш харажатларининг камайиши. Кўрсатмалар кенгайтирилишидан аввал беморлар ойлаб даволанар (НПВС, физиотерапия, ортезлар), ва бунинг ўртача қиймати 3–6 ойлик даволаш учун 1800000 — 2400000 сўмни ташкил этарди. Эндоскопик усулнинг эрта босқичда жорий этилиши натижасида амбулатор тизимга тушаётган юк камайтирилди ёки умуман бартараф этилди. Бир бемор ҳисобидан тахминий тежамкорлик: 2000000 сўм. Қайта мурожаатлар, касаллик варақалари ва вақтинча меҳнатга яроқсизлик бўйича харажатларни камайтириш. Консерватив усул билан даволанган беморлар ўртача 3–6 ой давомида 2–3 марта қайта мурожаат қилишган — маслаҳатлар, қўшимча текширувлар ва вақтинча меҳнатга яроқсизликни узайтириш учун. Ҳар бир қайта мурожаат ўртача 200000 — 250000 сўм, умумий меҳнат қобилияти йўқотилиши билан боғлиқ зарар: 500000 — 1000000 сўм атрофида. Хулоса: Эндоскопик даволаш учун кўрсатмаларни кенгайтириш орқали бир бемор ҳисобидан ўртача 3400000 сўм тежаш имкони яратилади. Бу нафақат клиник жиҳатдан асосланган, балки бутун соғлиқни сақлаш тизими миқёсида иқтисодий жиҳатдан мақбул ва мақсадга мувофиқ усул эканлигини исботлайди;
тўртинчи илмий янгилик: комплекс клиник-инструментал ва морфологик таҳлиллар асосида Хаглунд деформацияси ва ахиллобурситда жарроҳлик аралашувининг дифференциал танлов тактикаси асослаш мумкинлиги исботланган, товоннинг орқа соҳасидаги анатомо-функционал ўзгаришларни инобатга олган ҳолда оптимал кальканеопластика усулини танлаш алгоритмини ишлаб чиқишга имконият бериши ҳамда жарроҳлик даволаш самарадорлигини оширишга ва касалликнинг қайтадан пайдо бўлиш хавфини камайтиришга хизмат қилиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиали клиникасида (10.10.2023 й.; №87/I) ва Андижон вилояти травматология ва ортопедия клиникасида (15.10.2023 й.; №11) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ҳаглунд деформацияси ва ахиллобурситда диагностик алгоритм ва беморларни юритиш тактикаси жорий этилиши орқали тиббий ёрдам сифати сезиларли даражада яхшиланди: даволаш натижаларининг қониқарсиз бўлиши ҳолатлари сони камайди (ҳам эрта, ҳам кечки операциядан сўнгги даврларда); даволаш тактикаси танловида прогностик аниқлик ошди; асоссиз жарроҳлик аралашувлари сони камайди ва ўз вақтида аралашув кечикиши олди олинди; функционал натижалар ва беморлар ҳаёти сифати яхшиланди; касалликнинг қайта ривожланиши ва қайта операциялар сони камайди, бу эса беморлар ишончи ва руҳий барқарорликни таъминлайди; алгоритм турли даражадаги муассасаларда даволаш ёндашувини стандартлаштиришга имкон берди, натижада ёрдам кўрсатиш тартиби яхшиланиб, унинг мавжудлиги ва изчиллиги таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: 1) Қайта операциялар харажатларини камайтириш Алгоритм жорий этилишидан аввал қониқарсиз натижалар кўпинча қайта жарроҳлик аралашувига олиб келар эди. Қайта операциянинг ўртача қиймати: 2800000 – 3500000 сўм. Алгоритм жорий этилгандан сўнг қайта аралашувлар сони тахминан 15–20% га камайган. Экономия: 0,15 × 3000000 = 450000 сўм (бир бемор ҳисобидан ўртача). 2) Операциядан кейинги асоратларни даволаш харажатларини камайтириш Асосий асоратлар (инфекция, оғриқ, парестезия ва бошқалар) камайиши натижасида қўшимча дори-дармон, боғлаш ва шифокор қабулларига эҳтиёж ҳам камайди. Бир беморга тахминий тежамкорлик: 400000 – 600000 сўм, ўртача — 500000 сўм. Хулоса: Клиник алгоритмни қўллаш — диагностика ва юритиш тактикаси асосида қабул қилинаётган қарорлар орқали бир беморга ўртача 1650000 сўм тежаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, қайта даволаш ва реабилитация харажатларини камайтиради, шу билан бирга узоқ муддатли клиник натижаларни ва функционал тикланишни яхшилайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish