Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўтказилиши анъанага айланган “Ёшлар куни” доирасидаги мулоқотлар ёшларнинг Ватан равнақи, унинг ёрқин истиқболи йўлида бирлашиб, барча соҳаларда фаол ҳаракат қилишига, юрт тараққиётига ўзини даҳлдор билишга рағбат уйғотаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.4 июнь куни Тошкент давлат юридик университетида Олий аттестация комиссияси раҳбариятининг ёш илмий тадқиқотчилар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Замира Эсанова, илмий кенгашлар котиблари ҳамда 30 нафар докторант ва мустақил тадқиқотчи ёшлар иштирок этди.  
“Мустақилликнинг 35 йиллиги – Янги Ўзбекистон ёшлари нигоҳида” шиори асосида ташкил этилган ушбу бевосита мулоқотда Олий аттестация комиссияси раиси в.б Абдулазиз Шермуҳамедов ва раиснинг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳодир Жовлиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонидаги янгиликлар хусусида фикрлар билдирилди. 
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида давлатимиз раҳбарининг барча соҳалар ривожи учун илмий-инновацион ёндашувнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланар экан, бу борада  олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳасини такомиллаштириш, илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, айниқса ёш олимларни, аёл-қизларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айниқса, ушбу фармон нафақат амалдаги олий таълимдан кейинги таълим тизимни такомиллаштириши, балки доктарантура фаолияти, илмий кенгашлар масъулияти ва академик ҳалолликни таъминлашга хизмат қилиши ва бунда  рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг фаол жорий этилаётгани мамлакатимиз илм-фани сифати ва самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамият касб этиши билдирилди.

 

Очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтказилган учрашувда ёш тадқиқотчиларнинг олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар аттестациясига доир 21 та саволига расмий ҳужжатлар асосида батафсил тушунтиришлар берилди. 


ОАК Ахборот хизмати.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish