- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
2026 йил 9 июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида халқаро илмий ахборот ва таҳлилий платформаларни бошқарувчи Clarivate компаниясининг Ўзбекистондаги ҳудудий вакили Диана Абдумуминова билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. -
Олий аттестация комиссияси томонидан Тошкент давлат тиббиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майда қабул қилинган “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда унинг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда тиббиёт фанларига ихтисолашган республикадаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раислари, илмий котиблар, олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Семинарда дастлаб Олий аттестация комиссияси раиси в.б Абдулазиз Шермуҳамедов ва бош инспектор Азиз Зуфаров томонидан Фармонда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, илмий кадрлар тайёрлаш ва аттестация қилиш тизимида назарда тутилган янгиликлар ҳамда уларни амалиётга самарали жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди. -
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўтказилиши анъанага айланган “Ёшлар куни” доирасидаги мулоқотлар ёшларнинг Ватан равнақи, унинг ёрқин истиқболи йўлида бирлашиб, барча соҳаларда фаол ҳаракат қилишига, юрт тараққиётига ўзини даҳлдор билишга рағбат уйғотаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда. -
Илм-фан ва таълим-тарбия ривожи дунё тамаддунларига асос. Тинчлик ва фаровонлик ҳукум сурган жамиятда эса илм-фанга рағбат ва ёш авлод таълим- тарбиясига эътибор кучаяди. Бу муҳит табиий равишда илм ва маърифат аҳлини ўзига оҳанрабодек тортиши ҳақиқат.
Бугунги кунда юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этиш борасида узлуксиз таълим тизими, хусусан, олий таълим ва илм-фан соҳасини модернизация қилиш, халқаро академик интеграцияни кучайтириш борасидаги изчил ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бунда айниқса, хизматлар кўрсатиш соҳаларини ҳам ўзаро интеграция қилган ҳолда давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича амалиётга татбиқ этилаётган янгиликлар эътиборлидир. Ана шундай муҳим қадамлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 161-сон қарори билан «Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти» тасдиқланди.
Мазкур ҳужжат хорижий мамлакатларда фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ва уларга тенглаштирилган илмий даражаларни олган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, давлат хизматларини соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштиришга қаратилган.
Янги регламентнинг асосий вазифаси хорижий давлатларда олинган илмий даражаларни тан олиш жараёнини шаффоф, рақамли ва ягона механизм асосида ташкил этишдан иборат. Бунда давлат хизмати тўлиқ рақамлаштирилди; мурожаатларни онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди; ҳужжатларни кўриб чиқиш босқичлари аниқ белгиланди; талабгорларнинг ҳуқуқлари кафолатланди; қарорлар юзасидан апелляция бериш механизми такомиллаштирилди. -
“Ёшлар куни” муносабати билан 14 май куни Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг ёш илмий тадқиқотчилари билан учрашув ўтказилди. -
Мамлакатимизда спортни ривожлантириш асносида бутун халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидланганидек, спорт нафақат мусобақа, балки соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён этадиган катта кучдир.
Бугун юртимизда нафақат профессионал спорт турлари ривожланмоқда, балки аҳолининг оммавий спорт билан шуғулланиш учун ҳам кенг шароитлар яратилмоқда. Бунда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш бўйича янги тартиб жорий этилиб, ҳафтанинг бир куни - спорт куни сифатида жисмоний машғулотлар ва турли мусобақалар тизимли ташкил этилаётгани эътиборлидир. -
7 май куни ОАК раҳбариятининг 2026 йил учун тасдиқланган режа-жадвали асосида Олий аттестация комиссиясида Тошкент давлат тиббиёт университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ёш илмий тадқиқотчилари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувда 38 нафар ёш тадқиқотчи (уларнинг 18 нафари хотин-қизлар) иштирок этди. Тадбирда 12 та саволга тушунтириш берилди, 1 нафар тадқиқотчига жойида услубий ёрдам кўрсатилди. -
Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ўтказилиши анъанага айланган “Ёшлар куни” доирасидаги бевосита мулоқотлар ёшларнинг Ватан равнақи, унинг ёрқин истиқболи йўлида бирлашиб, барча соҳаларда фаол ҳаракат қилишга, юрт тарақиётига ўзини даҳлдор билишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
30 апрел куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов ёш тадқиқотчилар билан учрашув ўтказди. Тадбирда олий таълим муассасаси раҳбарияти, 55 нафар илмий-педагогик жамоа, хусусан, 45 нафар ёш мутахассис-ўқитувчилар, докторант ва мустақил тадқиқотчи ёшлар иштирок этди. -
“Ёшлар куни” доирасида Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов Самарқанд давлат тиббиёт университетида ёш илмий тадқиқотчилар билан учрашув ўтказди.
Тадбирда олий таълим муассасасининг 180 нафар илмий-педагогик жамоаси, хусусан, 161 нафар ёш мутахассис-ўқитувчилар, докторант ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов ўз сўзида Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида илм-фан соҳасини ривожлантириш, илмий-педагогик кадрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса ёш олимларни, аёл-қизларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётганига тўхталиб ўтди. -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси асосида юртимизда босқичма-босқич рақамли ҳукумат тизими жорий этилмоқда. Бу жамиятда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилаётганини яққол кўрсатган ҳолда эндиликда халқимиз давлат хизматлари, ижтимоий хизматлар соҳаларидан ҳеч бир мураккабликсиз, уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 161-сонли “Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор шу маънода муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши эндиликда хорижда олинган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатларни ортиқча қийинчиликсиз тан олиниши (нострификацияси) бўйича ҳужжатларни юбориш ва қабул қилиш имконияти яратилди.
Бугун Олий аттестация комиссиясида мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари масъуллари учун амалий семинар ўтказилади. Унда илмий жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering