Sayt test rejimida ishlamoqda

Эсанов Анвар Ахматовичнинг
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Самарадорлиги юқори бўлган тукли уруғлик чигит дорилаш ускунасини ишлаб чиқиш” 05.02.03– “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2019.3.PhD/Т1316.
Илмий раҳбар: Сабиров Қахрамон, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти,DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич техника фанлари доктори, профессор; Шодмонқулов Зохир Абдурахимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тукли чигитгацилиндрсимон корпусда дорини сепиш ва дастлабки аралаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва технологик параметрларини асослаш билан пахта чигитларини дорилаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уруғлик чигит эркин тушиш ҳолатида пружинали чигит ёйгич орқали цилиндрик корпус деворлари бўйлаб ёйилиб тушаётганида махсус пуркагичлар билан дорини сепиш тизими ва дориланган уруғлик чигитни дастлабки аралаштиргич конструкцияси назарий асосланган;
бир дона чигитнинг геометрик ўлчамлари аниқлигини хисобга олган ҳолда, дори ишчи суспензиясининг минимал миқдорини таъминлашга имкон берувчи, суспензия оқими тезлигини Бернулли формуласи ёрдамида технологик жараённинг аналитик қонуниятлари олинган;
дори суспензиясини пуркагичда сепилгандан кейинги харакат траекториясини ва суспензияни пуркалиш радиусини аниқлашда аналитик боғлиқлик тенгламаси ишлаб чиқилган;
танлаб олинган дори суспензиясини цилиндрик корпусда сепиш схемаси ва дорини юқори сифатли сепиш ҳамда дориланган уруғлик чигитларни аралаштиришда цилиндрик аралаштиргичнинг асосий конструктив параметрлари ва иш режимлари тажрибавий аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уруғлик чигитни цилиндрик аралаштиргичга ўрнатилган пуркагичлар ёрдамида дорилаш ва аралаштириш ускунаси конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уруғлик чигитни цилиндрик аралаштиргичга ўрнатилган пуркагичлар ёрдамида дорилаш ва аралаштириш ускунасини Хоразм вилоятининг “Қўшкупир” тукли уруғлик чигит тайёрлаш цехида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2021 йил 29 ноябрдаги ФТ–18/2129-сонли маълумотномаси). Натижада цилиндрсимон аралаштиргичга ўрнатилган қия полосанинг мақбул кенглиги 80 мм га, тукли уруғлик чигитлар ёйилишининг ҳақиқий диаметри 240 мм га, чигит ёйилишининг мумкин бўлган периметри 750 мм га тенг бўлиши аниқланди, бу ҳолатда оқимнинг максимал кенглиги 225-250 мм тенг бўлганда дорининг сарфи  (25 дан 30 л / т гача) уч дона миқдорда пуркагичлар ўрнатилган тажрибавий цилиндрик аралаштиргичда дорилаш тўлиқлиги 97 % гача ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish