Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Ирода Рашид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини акциядорлик  жамиятлари амалиётига жорий этишни такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt1001. В2019..P
Илмий раҳбар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятлари амалиётига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишда счётлар режаси, қайта баҳолаш жадваллари, ҳисоб сиёсати ва ҳисоботларни шакллантириш  босқичлари ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларида асосий воситларни мулкий гуруҳлари бўйича акс эттириш учун счётлар режасига қўшимча М01-1 “Хусусий асосий воситалар”, М01-2 “Инвестицион мулк воситалари”, М01-3 “Ижарага олинган асосий воситалар” счётларни қўллаш таклиф қилинган;
акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни МҲХСга ўтказиш бўйича инфляция коэффиценти, қолдиқларни ўтказиш, ҳисобот валютаси трансформацион жадваллари ишлаб чиқилган;
МҲХС №1 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартини биринчи марта қўллаш” номли стандартдан фойдаланишда дастлабки маълумотлар, ҳисоб тизимини ташкилий асослари, тахминий баҳолашларни тадбиқ этилиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини акциядорлик  жамиятлари амалиётига жорий этишни такомиллаштириш бщйича олинган натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишда счётлар режаси, қайта баҳолаш жадваллари, ҳисоб сиёсати ва ҳисоботларни шакллантириш босқичлари Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси тизимидаги субъектларда МҲХС асосида 2021 йил ҳисоб сиёсатига киритилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 07-1/5-41 сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши бухгалтер томонидан акциядорлик жамиятларининг ҳисоб сиёсатини МҲХС мос келадиган шаклини ишлаб чиқиш ва унинг босқичларини белгилашда вақт сарфини тежаш имкони берган;
акциядорлик жамиятларида асосий воситларни мулкий гуруҳлари бўйича акс эттириш учун счётлар режасига қўшимча М01-1 “Хусусий асосий воситалар”, М01-2 “Инвестицион мулк воситалари”, М01-3 “Ижарага олинган асосий воситалар” счётларни қўллаш бўйича таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг субъектларининг 2021 йилда ишчи счётлар режасига қўшимча киритилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 07-1/5-41 сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги акциядорлик жамиятлари томонидан счётлар режасининг аналитиклигини ошириш имконияти таъминланган. 
Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни МҲХСга ўтказиш бўйича инфляция коэффиценти, қолдиқларни ўтказиш, ҳисобот валютаси каби таклифларини трансформацион жадваллари тузиш жараёнида қўлланилган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 07-1/5-41 сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамиятларида МҲХСга ўтказиш бўйича трансформацион жадваллари тузиш харажатларини камайтириш имконияти яратилган. Трансформацион жадваллардан фойдаланиш натижасида ташқи аудиторлик шаротномасини қулай ва тежамли тузиш имкониятини беради ва молиявий ҳисоботларнинг аудиторлик текшируви учун қулай шароит яратилган.
Акциядорлик жамиятларида МҲХС №1 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартини биринчи марта қўллаш” номли стандартдан фойдаланишда дастлабки маълумотлар, ҳисоб тизимини ташкилий асослари, тахминий баҳолашлар бўйича таклифлари “Жиззах дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси”нинг молиявий ҳисоботларини МҲХС асосида тузиш имконини берган. (“Жиззах дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси” 2021 йил 15 августда 1233-сон маълумотномаси). Натижада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартини биринчи марта қўллаш жараёнидаги амалга ошириладиган жараёнларни кетма-кетлиги, ўтишдаги жадвалларни ахборот таъминоти амалиётда қўлланиши бухгалтерларнинг иш вақти тежалиши ва оператив равишда молиявий ҳисобот шакллантириш имкониятини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish