Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Шомурод Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бир атомли фенолларнинг винил эфирлари синтези, хоссалари, технологияси ва ишлатилиши», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т1785.
Илмий раҳбар: Ахмедов Воҳид Низомович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Рустам Валиевич, кимё фанлари доктори, доцент; Ширинов Шавкат Давлатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фенол ва унинг ҳосилаларини юқори асосли системалар иштирокида винилацетилен билан виниллаш маҳсулоти сополимери асосида қўндирмалар олиш  технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фенол, о-крезол, м-крезол ва п-крезолни винилацетилен билан атмосфера босимида табиати турлича бўлган эритувчилар ва катализаторлар иштирокида виниллаш жараёнининг кинетикаси аниқланган;
КОН-ДМСО-СsF юқори асосли системанинг танланган фенолларни виниллаш жараёнларининг мақбул шароитлари аниқланган ва танланган фенолларни виниллаш асосида оксивинил ҳосилалар синтез қилинган;
бир атомли феноллар ва уларнинг винил ҳосилаларини квант-кимёвий ҳамда молекуляр-динамик ҳисоблашлар асосида реакцион қобилиятлари аниқланган;
β-феноксибутадиен 1-3 нинг метилметакрилат билан сополимери асосида олинган моддалардан қўндирма сифатида фойдаланиб дизель ёқилғилари хоссаларини яхшилаганлиги аниқланган;
дизел ёқилғиси учун қўндирмалар олишнинг технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оксивинил ҳосилалар ва метилмакрилат қўшполимери асосида дизель ёқилғилари учун қўндирмалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 оксивинил ҳосилалар ва метилмакрилат қўшполимери асосида олинган қўндирмалар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида дизель ёқилғиларининг депрессорлик хоссаларини яхшилашда жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 3 декабрдаги 03-17-5/190-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган қўндималар олиш технологияси асосида дизель ёқилғилари қуйи ҳарорат хоссаларини яхшиловчи қўндирмалар олиш имкони берган.
янги синтез қилинган оксивинил ҳосилалар ва метилмакрилат қўшполимери асосида олинган қўндирмалар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида дизель ёқилғиларининг депрессорлик хоссаларини яхшилашда жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 3 декабрдаги 03-17-5/190 сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган қўндирмалар дизел ёқилғисига синовдан ўтказилиб, лойқаланиш ҳароратига таъсир этмаган ҳолда, қотиш ҳароратини – 28 0С гача, фильтрланиш ҳароратини -19 0С гача яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish