Sayt test rejimida ishlamoqda

Оллокулова Феруза Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий бюджетлар даромадлар манбаини кенгайтириш йўналишлари (Сурхондарё вилояти мисолида)», 08.00.07–“Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1703. 
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Мухриддин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджетлар даромад манбаини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетлар даромадлар манбаини кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга юридик шахслар томонидан ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланишини жорий этиш таклиф қилинган; 
маҳаллий бюджетлар даромадлар манбаини ошириш мақсадида автомашина турар жой кадастр қийматини 12 млн. сўм миқдорида белгилаш, ушбу қийматга нисбатан 0,23 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллаш таклиф асосланган; 
ер солиғи базавий ставкасини республика бўйича белгилаш ҳамда жойлардаги халқ депутатлари кенгашлари томонидан бу ставкаларга, ернинг жойлашуви хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, коэффициентлар қўллаш тўғрисидаги таклифи этилган; 
кўчмас мулк объектларини бозор қийматига яқин кадастр қиймати асосида солиққа тортишни амалиётга жорий қилиш таклифи асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
маҳаллий бюджетлар даромадлар манбаини кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари бўлган юридик шахслар томонидан ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланишини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 427-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 июлдаги 06/04-01-32/1115-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича 2021 йилнинг I ярим йилида, бу ўзгариш киритилгунга қадар бўлган тизим бўйича 156,9 млрд. сўм ўрнига, 22.3 млрд.сўм маблағ келиб тушди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари ихтиёрида 134,6 млрд.сўм маблағ қолдирилиши таъминланган; 
маҳаллий бюджетлар даромадлар манбаини ошириш мақсадида автомашина турар жой кадастр қийматини 12 млн.сўм миқдорида белгилаш, ушбу қийматга нисбатан 0,23 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллаш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 июлдаги 06/04-01-32/1115-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижада 2021 йилнинг I ярим йилида давлат бюджетига қўшимча 552 млрд.сўм тушишига эришилган;
ер солиғи базавий ставкасини республика бўйича белгилаш ҳамда жойлардаги халқ депутатлари кенгашлари томонидан бу ставкаларга, ернинг жойлашуви хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коэффициентлар қўллаш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 июлдаги 06/04-01-32/1115-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2021 йил I ярим йилида маҳаллий бюджетларга қўшимча 522,4 млрд.сўм келиб тушишига эришилган;
кўчмас мулк объектларини бозор қийматига яқин кадастр қиймати асосида солиққа тортишни амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 июлдаги 06/04-01-32/1115-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амлиётга жорий этиш натижасида мол-мулк солиғи ва ер солиқларини ушбу кадастр қиймати асосида ҳисоблаши амалиётга татбиқ қилиш икки босқичда, яъни 2021-2024 йилларда амалга оширилиши белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish