Sayt test rejimida ishlamoqda

Абсоатов Юсуф Кадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Модификацияланган эпоксид олигомерлари асосида антикоррозион қопламалар ва уларнинг коллоид - кимёвий хоссалари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/К459.
Илмий раҳбар: Холиков Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.09.2019.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори; Хошимов Фарход Файзуллаевич, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган эпоксид олигомерлари асосида коррозияга қарши қопламаларни яратиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1,2-пропиленкарбонат ва 1,3-пропилендиаминлар реакциялари асосида гидроксилуретан (ГУБ) ва кремнийдиуретан (КУБ) бирикмалари синтез қилиниб, олинган натижалар кимёвий, спектроскопик таҳлил усуллари билан исботланган;
ε ва Тс қийматлари буйича ҳисобланган чокланиш зичлиги ЭУС1, ЭУС2 ва ЭУС3 намуналари учун 3,41*10-3; 4,13*10-3; 4,25*10-3 қийматларга, SiЭУС3 намунаси учун эса 1,01*10-2 қийматига эга бўлиб, бу нафақат таранглик модулининг ошиши ва молекуляр оғирлигининг пасайиши, балки қотган намуналар ғоваклилигининг камайиши ҳисобига зичлигини ортиши билан боғлиқлиги исботланган;
ЭУС1/амин аралашмасининг сув ютиш даражаси SiЭУС1 аралашмасига қараганда анча юқорилиги, ГУБ миқдорини янада ошиши билан ғоваклилик ва сувни ютиш қийматлари, бир вақтнинг ўзида КУБ модификатори учун концентрацияни 12-13% га ортиши бу кўрсаткични янада пасайтириши аниқланган;
эпоксид композициялари таркибига кремнийни ўз ичига олган уретанни киритилиши билан гель ҳосил бўлиш вақтини сезиларли даражада камайиши, яъни SiЭУС1, SiЭУС2 ва SiЭУС3 намуналари учун мос равишда 16,8; 16,7 ва 12,0 дақиқани; ЭС; ЭУС1; ЭУС2 ва ЭУС3 намуналари учун мос равишда 68,0; 22,4; 24,2 ва 20,6 дақиқани ташкил этиши аниқланган;
паст концентрацияларда тўлдирувчининг киритилиши ички кучланиш қийматини камайишига, концентрациянинг 2,5-2,7% га кўтарилиши эса барча қотган аралашмалар кучланишини кескин кўтарилишига олиб келиши ва тўлдирувчининг дастлабки ва модификацияланган эпоксид олигомерларининг тузилишига бир хил таъсир қилиши исботланган;
34% амин билан қотадиган SiЭУС3 асосидаги №3-гибрид қоплама энг юқори деформацион иссиқликка бардошли, сиқилишда ва эгилишда мустаҳкамликка эга бўлиб, қотирувчи миқдорини яна 7-9 м.б. га ортиши ушбу хоссаларни, айниқса зарбдор қовушқоқликни 10-20 % га ошириши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Эпоксид смоласи асосида коррозияга қарши қопламалар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пропиленкарбонат ва пропилендиамин асосидаги эпоксид смоласи модификаторлари ҳамда модификацияланган олигомерлар асосидаги саноат оқава сувлари қувурлари ва иссиқлик алмашинув сиғимлари учун ҳимоя қопламаларини олиш усуллари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 30 июндаги АА-4870-сон маълумотномаси). Натижада, эпоксид смоласи массасининг 15% ли модификатордан фойдаланиш унинг адгезион мустаҳкамлигини 1,3-1,4 баробар ошириш имконини беради;
модификацияланган эпоксид смолалари асосида антикоррозион қопламаларини қўллаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 27 июндаги 23.01-01-07/435-сон маълумотномаси). Натижада, агрессив муҳит таъсирига қарши қувурлар сиртининг коррозияга чидамлилигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish